Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 июлда 207-сон қарори билан тасдиқланган 2014-2018 йилларда техник регламентларни ишлаб чиқиш Дастурига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 36-сон қарорига асосан “Гўшт ва гўшт маҳсулотлари хавфсизлиги” тўғрисидаги Умумий техник регламент қабул қилинди.
1. Техник регламентни қабул қилиниши гўшт ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, транспортда ташиш, сотиш ва йўқ қилиш ягона хавфсизлик талабларни ўрнатилишини белгилайди.
2. Техник регламент 140 турдаги гўшт ва гўшт маҳсулотларини қамраб олади (шулардан колбаса маҳсулотлари, музлатилган гўшт, парранда гўштидан маҳсулотлар, гўшт маҳсулотлари, гўшт консервалари ва ҳок.).
3. Техник регламентда қуйидагиларга талаблар белгиланган:
- микробиологик хавфсизликка;
- ветеринария-санитария хавфсизликка;
- экологик хавфсизликка;
- сўйиш ва ишлаб чиқариш жараёнларига;
- гўшт маҳсулотлари ва уларни ишлаб чиқариш жараёнларига;
- ишлаб чиқариш ходимларига;
- технологик қурилмалар, сақлаш, транспортда ташиш, маҳсулотларни сотишга;
- маҳсулотларни қадоқлаш ва тамғалашга;
- маҳсулотларни йўқ қилиш ва йўқотишга.
Бундан ташқари қарор билан “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда ваколатли органлар билан биргаликда, ўрнатилган тартибда умумий техник регламент амалга киритилиши кунидан бошлаб, илгари қабул қилинган гўшт ва гўшт маҳсулотларига мажбурий талабларни белгиловчи мажбурийлик хусусиятини йўқотувчи ҳамда белгиланган тартибда қўлланилишда ихтиёрийлик касб этувчи стандартлаштириш бўйича тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни аниқлаш чоралари қабул қилиш белгиланган.
Техник регламентни қабул қилиниши гўшт ва гўшт маҳсулотлари хавфсизлигига ягона талабларни белгиланиши ва техник жиҳатдан тартибга солишни асосий принципларига риоя қилинишини таъминлайди (регламент қабул қилиниши билан 130 та дан ортиқ стандартлар ихтиёрий равишда қўлланишга ўтади).
Ушбу техник регламент у расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн саккиз ой ўтгач кучга киритилади.