Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан 2015 йил 30 декабрда 2748-сон билан рўйхатга олинган «Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом»и ва O‘z DSt 3077:2016 «Мувофиқликни баҳолаш. Мувофиқликни баҳолаш органларининг ҳодимлари. Лаёқатлиликка доир талаблар» давлат стандартига мувофиқ ходимларни сертификатлаштириш органи сифатида «PROFI QUALITY CERT» масъулияти чекланган жамиятининг ходимларни сертификатлаштириш органи ўрнатилган тартибда аккредитация қилинди.
Миллий аккредитация органининг 2016 йил 11 майдаги АК-117-сонли қарорига асосан «PROFI QUALITY CERT» масъулияти чекланган жамиятининг ходимларни сертификатлаштириш органи O‘z DSt ISO/IEC 17024:2009 «Ҳодимларни сертификатлаштириш органларига қўйиладиган умумий талаблар» стандартига мувофиқлиги тасдиқланди ва жорий йилнинг 11 майида UZ.AMT.19.MAI.004-сон билан Давлат реестрида рўйхатга олинди.
Ҳозирги кунда Давлат реестрига аккредитация қилинган 3 та ходимларни сертификатлаштириш органлари киритилган ва фаолият юритмоқда. Ушбу рўйхат билан «Аккредитация» - «Давлат реестрлари» бўлимида танишиш мумкин.
Аккредитрация доирасига мувофиқ ушбу орган аккредитация, сертификация, мувофиқликни деклорациялаш, инспекция назорати, сифат тизимлари, юкни ортишдан олдинги ва кейинги инспекция, санитар-эпидемиологик, ветеринар хулоса ёки экологик экспертиза ва маҳсулотларни синаш йўналишлари бўйича мутахассисларни сертификатлаштириш хуқуқига эга бўлди.
Ахборот хизмати