Юксак маънавий таълим-тарбия аслида инсонга она сути, ота ўгити ва аждодлар меъроси ёрдами билан ўтади.

Қуш жуфт қанотлари ёрдамида кўкка парвоз қилгани каби, инсоннинг комиллика элитучи куч бу- маънавият ва маърифат ҳисобланади.

Ана шу жиҳатлар ҳар бир инсонда мукаммал ривожлансагина, ўзи яшаб меҳнат қилаётган жамиятнинг ривожига беътибор бўлмайди.

“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримовнинг ташаббуси билан агентлик ва унинг тизимидаги корхона ва ташкилотларида ҳафтанинг ҳар жума куни маънавият соати ташкил этилди.

Мазкур ташаббусдан кўзланган асосий мақсад, ходимлар ўртасида маърифий-ахлоқий мавзудаги учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этиб, уларга кўпроқ  аждодларимиз томонидан қолдирилган бой мерос ҳақида маълумот беришга қаратилган.

Навбатдаги маърифий учрашувга Юнусобод тумани Бош Имом хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ва Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетининг профессорлари Б.Алиев ва А.Мухторовлар таклиф этилди.

 

Учрашув мавзуси доирасида йиғилганларга батафсил маълумот берилди.

Унда асосий эътибор, юртга, оилага, ўзи меҳнат қилаётган соҳанинг ривожига эътибор билан қараш, фидоийлик ва ҳалоллик билан меҳнат қилиш каби тушунчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида таъсирчан маърузалар бўлди.

Албатта, бундай учрашувлар ҳар бир ходимнинг фаолиятида ижобий натижаларни қўлга киритишида муҳим омил бўлиб хизмат қилишига шубҳа йўқ.