“Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси қошидаги “Физик-кимё” синов лабораторияси 2017 йилда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланган “Республика ва худудий марказларининг синов ва қиёслаш лабораторияларини ривожлантириш режа-дастури”га асосан, ҳалқаро талаблар даражасида тўлиқ таъмирланди ва жиҳозлаанди. Синов лабораторияси замонавий мебеллар, ташкилий техника воситалари, синов ускуналари ва ўлчов воситалари билан жиҳозланди.
Марказнинг синов лабораторияси учун, ҳалқаро талаблар даражасидаги синов усулларини ўзлаштириш мақсадида жами 190413.5 минг сўмлик, замонавий ”Полярограф” (Россия), ”Пламенный фотометр” (Россия), ”Ротацион испаритель” (Хитой), ”Автоматическая разрывная машина” (Ўзбекистон) каби синов ускуналари ва ўлчов воситалари харид қилинди ва фойдаланишга топширилди.
Синов лабораториясини бу каби янги ва замонавий синов жиҳозлари билан таъминланиши натижасида ўтказилаётган синовларнинг сифати ошади, синов доирасининг кенгайтирилишига имконият яралади ва мутахассис ҳодимларнинг синов ишлари борасидаги натижадорлиги кўтарилади.
“Физик-кимё” синов лабораториясини миллий стандартлар, амалга киритилган техник регламентлар ҳамда халқаро меёрий хужжатлар асосида синов ишларини олиб бориш мақсадида 26 турдаги озиқ- овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича 145 та синов усулларига, шундан 24 та синов усули халқаро меъёрий хужжати талаблари асосида кенгайтирилди.
“Физик-кимё” синов лабораториясида маҳсулотларни синов жараёнларида иштирок этувчи 6 нафар малакали ходимлар ўз фаолиятини олиб бормоқда. Шундан бир нафар ходим Туркия давлатининг Турк стандартлари институти (TSE)да малакасини ошириб келди.
Олиб борилган амалий ишлар натижасида синовларнинг самарадорлиги ва кўрсаткичларнинг аниқлилиги таъминланади. Бу эса ўз навбатида “Қашқадарё ССМ” ДКнинг “Физик-кимё” синов лабораторияси томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифати янада ошишига ҳамда синов натижаларини ҳалқаро даражада тан олинишига асос бўла олади.
Марказнинг “Физик-кимё” синов лабораторияси томонидан 2018 йилда кўрсатилаётган хизматларнинг самарадорлигини ошириш, экспортёр корхоналарга ва тадбиркорлик субъектларига қўлайликлар яратиш мақсадида шафран, жийда, анор, арпабодиён, қушқунмас, овакадо, қалампир ва ошқовоқ маҳсулотларини синов ишлари натижаларини ҳалқаро даражада тан олинишига эришиш учун ҳалқаро аккредитациядан ўтказиш режалаштирилган. Юқорида номлари кўрсатилган озиқ-овқат ва қишлоқ-хўжалиги маҳсулотларини ҳалқаро талаблар даражасида синовларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида замонавий синов жихозлари ва ўлчов воситаларини Жахон банки томонидан ажратилган имтиёзли кредит маблағи асосида ҳарид қилиш ва ўрнатиш белгиланган.
Жорий йилда “Физик-кимё” синов лабораторияси томонидан қўшимча равишда миллий аккредитлаштириш тизими бўйича “Ўзстандарт” агентлиги томонидан амалиётга киритилган ФАО/ВОЗ ҳалқаро комиссиясининг мева-сабзавот маҳсулотларига доир ҳалқаро стандартлар, миллий стандартлар ҳамда амалга киритилган техник регламентлар асосида синов ишларини олиб бориш мақсадида 15 турдаги озиқ- овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича 72 та синов усулларига кенгайтириш режалаштирилган.