“Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 моддасига мувофиқ ва “Ўзстандарт” агентлигининг 2015 йил 18 декабрдаги 05-727 сонли қарорига асосан 2016 йил 16 майдан бошлаб, юқорида кўрсатилган соҳада мажбурий талабларни ўрнатадиган стандартлаштириш бўйича 73 та меъёрий ҳужжатлар ихтиёрий тусга кирди.
“Сиқилган табиий, суюлтирилган нефт газларида ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги” умумий техник регламент амалга киритилгандан кейин, ўрнатилган тартибда қўлланилиш ихтиёрийлигига эга бўладиган ва мажбурийлик тусини йўқотадиган стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар рўйхати билан бизнинг сайтимизда “Техник жиҳатдан тартибга солиш” – “Техник регламентлар” бўлимида танишиш мумкин.
Ахборот хизмати