Мазкун учрашувда иштирокчиларга 2018 йил 14 январь куни “Ватан химоячилари куни” муносабати билан Сирдарё вилоят худудида содир этилаётган жиноятлар, уларни олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида батавфсил маълумот берилди.

Йиғилишни “Сирдарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси директори Ж.Шакаров  кириш сўзи билан очиб, 2018 йил 14 январь куни “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан барча ходимларни табриклаб, Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, Мудофаа ва ички ишлар тизимидаги янгиликлар, куни-кеча мухтарам Президентимизнинг Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрига бўлган ташрифлари тўғрисида батавфсил тўхталиб ўтди..

Шундан сўнг Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Д.Қодиров сўзга чиқиб, 2018 йил 14 январь куни “Ватан химоячилари куни” билан барча йиғилиш қатнашчиларини табриклаб, марказ билан йўлга қўйилан ҳамколик ишларига тўхталди.

У сўзини давом эттириб, тизим ходимларига яратилаётган шароитлар ва имкониятлар, бу борада қилинаётган ишларнинг барчаси ИИБ ходимларига катта масъулият юклашини, шу сабабли огоҳликка янада жиддийроқ ёндашиш кераклигини, барча фуқаролар огоҳликда бўлиш лозимлигини, шубхали буюмларни, шахсларни кўриб қолган тақдирда тегишли тартибда ИИБ ходимларига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш лозимлигини, содир этилган жиноятларни очилишида фаол иштирок этиш барча фуқароларнинг бурчи эканлигини, буларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам белгилаб қўйилганлигини айтиб, Сирдарё вилоят худудида содир бўлаётган айрим турдаги жиноятларни мисол таъриқасида сўзлаб ўтди.

Шундан сўнг Марказ директори йиғилишнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қўйилаётган талаб ва таклифларни ижросини таъминлаш, Жонажон Ватанимизнинг ривожланишида фаол иштирок этиш, ҳар доим ҳам огоҳликда бўлиш, шубҳали ва гумонланувчи шахсларни жиноят содир қилишига йўл қўймаслик ва бошқа ноқонуний ҳаракатларни олдини олиш масалаларига эътиборли бўлиш лозимлигини яна бир бор қайд этиб ўтди.

Энг муҳими, бундай учрашувлар йил давомида тизимли ташкил этилишига келишиб олинди.