Ҳозирги кунда Республикамизнинг барча гўшаларида бўлгани каби, Қашқадарё вилоятида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Биргина Қарши шаҳри мисолида оладиган бўлсак, марказий ва ички йўлларнинг кенгайтирилгани, аҳоли учун турар жойларнинг қад ростлаётгани фикримизнинг исботи дейиш мумкин.
Энг муҳими, Муҳтарам Президентимиз томонидан пухта ўйланиб, ҳаётимизга изчиллик билан тадбиқ этилаётган ҳайётбахш ислоҳотлар юртдошларимизнинг юз-кўзларида ўз ифодасини топмоқда.
Қадимий ва ҳамиша навқирон Шаҳрисабз заминида ҳам юракларига бир олам эзгу мақсад ва режаларни жойлаган тадбиркорлар, ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этаётган замондошларимиз кўпчиликни ташкил этади.
“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланган Сайёр учрашувлар режасига асосан, навбатдаги тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан учрашув Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилди.
Сайёр учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг ўринбосари Ж.Шукуров, Матбуот хизмати раҳбари А.Расулов, Қашқадарё Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Д.Ризаев, Қашқадарё Синов ва сертификатлаштириш маркази директори У.Амирқулов ва бошқа масъул ходимлар иштирок этди.
Дастлаб, йиғилишни Шаҳрисабз шаҳар ҳокими И.Нусуров кириш сўзи билан очиб, янги ташкил этилган шаҳар ҳокимлиги биноси ва унинг мажлислар залида илк бор мана шундай Сайёр учрашувнинг мазмун-моҳияти ва долзарблиги хусусида гапирди.
Шундан сўнг “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори ўринбосари Жасур Неъматович Шукуров сўзга чиқиб, 2017 йилнинг 22 декабр куни Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатлари юзасидан келиб чиқадиган вазифалар ва ҳозирги кунда Республикамизда тадбиркорлага ҳамда ишлаб чиқарувчилар учун яратиб берилаётган кенг имкониятларга тўхталиб, мазкур жараёнда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан олиб борилаётган янгича ёндошувлар ҳамда жорий этилаётган қулайликлар ҳақида йиғилганларга батавфсил гапириб берди.
Шунингдек, Ж.Шукуров ўз сўзини давом эттириб, ўтган йилда Агентлик фаолиятида амалга оширилган ислоҳотлар ва келгусида белгиланган истиқбол дастурлари хусусида ҳам маълумот берди.
Сайёр учрашуви давомида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволлари ва таклифларини билдирдилар.
Улар томонидан билдирилган барча саволлар ва таклифлар таҳлил этилиб, шу ернинг ўзида тегишли мутахассислар ёрдамида жавоблар берилди.
Сайёр учрашувидан сўнг Шаҳрисабз шаҳри ҳокими меҳмонларни айни кунларда шаҳар миқёсида олиб борилаётган қурилиш, ободонлаштириш ва туризимни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган ишлари билан танишиштирди.
Сафаримиз учун ажратилан вақт қисқароқ бўлсада, аммо шу вақт ичида кўплаб юртдошларимиз билан яқиндан суҳбатлашиб, уларнинг фаолиятларида катта-кичик муаммолари билан қизиқтик, уларни имконият даражасида ечиш йўлларини изладик.
Энг муҳими шу бўлдики, Шаҳрисабзликларнинг юз кўзларида бугунги ҳаётдан розилик ҳамда эртанги кунга бўлган интилиш туйғуси яққол сезилиб турганлиги бизни беҳад хурсанд қилди.
Жасур Шукуров.
“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори ўринбосари.