Аввал хабар берганимиздек ,“Ўзстандарт” агентлиги томонидан, техник йўналишда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларини тугатиб, иш билан банд бўлмаган мутахассисларни касбга қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида БЕПУЛ 4 КУНЛИК махсус ўқув курслари (кейинги ўринларда “Махсус ўқув курси” деб юритилади) ўз фаолиятини бошлади.

Ҳозирги кунгача ташкил қилинган Махсус ўқув курсларида вилоятлар кесимида жами 322 нафар фуқаролар мазкур курсларда ўқиш учун рўйхатдан ўтдилар.

Бугугнги кун ҳолатида эса 242 та фақаролар махсус курсларда ўзларининг малакаларини ошириш имкониятига эга бўлдилар.

Ҳурматли ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари!

 Сизнинг корхонангизда бўш иш ўринлари мавжуд бўлса, марҳамат сиз ва сизнинг сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришингиз учун ҳар томонлама юқори малака талабларига жавоб берадиган мутахассислар ишлашга тайёр.

 “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирилигининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда ташкил этилган махсус курсларда яна ўқиш истагида бўлганлар ҳудудий бандлик марказларига фуқаролик паспорти, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва 1 дона 3х4 ўлчамдаги расм (ёки электрон шакли) билан мурожаат этишлари  сўралади.

Махсус ўқув курси давомида сиз қуйидаги йўналишлар бўйича ўз малакангизни ошириш имкониятига эга бўласиз.

1. Хусусий тадбиркорлик субъектларида сифат менежмент тизимини жорий қилиш ва унинг самаралари;

2. Ташкилотни халқро стандартлар талаблари асосида бошқариш;

3. Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги;

4. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар устидан жамоатчилик назорати ва буларнинг пировардида эса экспортбоп рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш.

Махсус ўқув курси якунида, фаол ва намунали иштирок этган юртдошларимизга махсус сертификатлар топширилади ҳамда синов ва ўлчов лабораторияларининг шунингдек Республикамиздаги корхона ва ташкилотларнинг бўш иш ўринларига мутахассислиги бўйича номзод сифатида тавсия этилади.

Махсус ўқув курслари фаолияти давом этади.

Мурожаат учун “Ўзстандарт” агентлигининг ҳудудий бўлинмалари телефонлар рақамлари:

Ташкилот номи

Манзил

Телефон рақами

1

“Ўзстандарт” агентлиги

Тошкент ш., Фаробий кучаси 333 “А” уй

Ишонч телефони (0371) 150-23-00

2

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти

Тошкент ш., Чўпон ота кўчаси 9 “В”

(0-371) 250-15-00

3

Қорақалпоғистон стандартлаштириш ва метрология бошқармаси

Нукус ш., Гарезсизлик кўчаси 57

(0-361) 222-66-33

4

Андижон стандартлаштириш ва метрология бошқармаси

Андижон ш., Фитрат кўчаси 251

(0-374) 223-87-79

5

Бухоро стандартлаштириш ва метрология бошқармаси

Бухоро ш., Саноат кўчаси 1/2

(0-365) 225-13-11

6

Жиззах стандартлаштириш ва метрология бошқармаси

Жиззах ш., М.Хусаинова кўчаси 20-А

(0-372) 226-37-44

7

Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси

Қарши ш., Гулбоғ кўчаси 6

(0-375) 221-18-37

8

Навоий стандартлаштириш ва метрология бошқармаси

Навоий ш., Умид қ.

(0-436) 224-17-89

9

Наманган стандартлаштириш ва метрология бошқармаси

Наманган ш., А.Рахимова кўчаси 56

(0-369) 226-83-27

10

Самарқанд стандартлаштириш ва метрология бошқармаси

Самарқанд ш., А.Темур кўчаси 147-А

(0-366) 222-28-51

11

Сурхондарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси

Термиз ш., Ибн Сино кўчаси 41-уй

(0-376) 227-09-27

12

Сирдарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси

Сирдарё ш., Сайхун кўчаси 2 м/р

(0-367) 225-42-62,

(0-367) 225-34-30

13

Фарғона стандартлаштириш ва метрология бошқармаси

Фарғона ш., М.Касимова кўчаси 119

(0-373) 224-53-65

14

Хоразм стандартлаштириш ва метрология бошқармаси

Урганч ш., Ленинграт кўчаси, 38

(0-362) 770-40-89

15

Тошкент шаҳар стандартлаштириш ва метрология бошқармаси

Тошкент ш., Зафаробод кўчаси 7

(0-371) 249-81-54

16

Тошкент вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқармаси

Тошкент ш., Зафаробод кўчаси 7

(0-371) 227-11-60,

(0 371) 227-11-48