“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа-дастурига асосан “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори Абдуҳамид Каримов Фарғона вилоятидаги ишлаб чиқариш корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари билан Сайёр қабул учрашувини ўтказди.
Учрашув аввалида Бош Директор А.Каримов сўзга чиқиб, ҳозирги кунда Агентлик томонидан Республикамизда фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш корхоналари ва тадбиркорларга кўрсатилаётган амалий ёрдам хусусида гапирди.
Булардан ташқари, Сайёр учрашув давомида Муҳтарам Президентимиз томонидан “Ўзстандарт” агентлиги тизимини такомиллаштириш ва соҳанинг келгусидаги истиқболлари ҳақида ҳам йиғилганларга батавфсил маълумот берилди.
Шундан сўнг Бош Директор А.Каримов йиғилганлар билан очиқ-ойдин мулоқотга киришди. Улар томонидан билдирилган барча савол ва таклифларни эшитди. Йиғилишда билдирилган барча саволлар чуқур таҳлил этилиб, эгаларига белгиланган муддатларда тизимли ечилиши ва зарур маълумотлар берилишига келишиб олинди.