“Ўзстандарт” агентлиги томонидани “2018 йил I-ярим йилликда вилоятлардаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни Сайёр қабули жадвали”га асосан, Ўзстандарт” агентлиги Бош директори Абдуҳамид Каримов Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида фаолият юритувчи жисмоний ва юридик шахслар билан навбатдаги Сайёр қабулини ўтказди.
Сайёр қабул учрашувини Хонобод шаҳар ҳокими М.М. Мамадалиев очиб, тадбир иштирокчилари ва кун тартиби билан барчани таништирди. Шунингдек, мамлакатимизда бугунги кунда Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги, айниқса, ушбу соҳаларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг бир қатор Қонунлари қабул қилингани бу борада миллий тизимнинг хуқуқий асосларини яратиш билан бирга тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, экспорт салохиятини оширишга омил бўлаётганлигини айтиб ўтди.
Мазкур Сайёр қабулни ўтказишдан ҳам мақсад, келгусида сохага оид қонунларнинг янада таъкомиллаштириш, уларнинг жойлардаги ижроси, ўзаро хамкорликни кучайтириш, тадбиркорлик субъектлари учун соғлом рақобат мухитига асосланган ҳолда сифатли махсулот ишлаб чиқариш ва намунали хизмат кўрсатишларида кўмаклашишдан иборатлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг “Ўзстандарт” агентлиги бош директори Абдуҳамид Каримов сўзга чиқиб, йиғилиш иштирокчиларига миннатдорчилик изҳор этиб, ушбу учрашув орқали вилоятдаги тадбиркорлар билан юзма-юз суҳбатлашиш, мавжуд муаммоларнинг ечимини топишда амалий ёрдам кўрсатишлари, зарурат туғилган тақдирда Ҳукумат даражасига кўтариш лозимлигини қайд этди.
Шу билан бирга, бундай сайёр учрашувлар Республиканинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилиб келинаётганлигини таъкидлаб, учрашув қатнашчиларини фаолроқ бўлишга, ўзларидаги мавжуд муаммоларни очиқ-ойдин айтишга чақирди.
А.Каримов ўз сўзини давом эттириб, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан фуқароларнинг давлат идораларига мурожаат қилиши, мақсад-муддаоларини амалга оширилишини таъминлайдиган тизим яратилганлиги, Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилингани, маҳаллий хокимликларда “халқ қабулхоналари”, вазирлик ва идораларда виртуал қабулхоналар ташкил этилгани ана шу мақсадга хизмат қилаётганлигини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, А.Каримов ўз сўзида “Иқтисодиётнинг рақобатбардош-лигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, экспортда фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иштирокини хар томонлама рағбатлантириш” йўналишида Хукуматимиз томонидан кенг қамровли ишлар олиб борилётганлиги, жумладан, 2017 йилнинг 6 ноябридаги “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни махаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3377-сонли Қарори шу ислоҳотларнинг узвий давоми эканлиги тўғрисида гапириб ўтди.
Учрашув сўнгида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.