Бугун “Ўзстандарт” агентлигида жорий йил якунлари ҳамда янги 2018 йилда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасида навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш аудио алоқа воситаси шаклида ташкил этилиб, унинг ишида Қорақолпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардаги стандартлаштириш ва метрология бошқармалари ҳамда синов ва сертификатлаштириш марказларининг раҳбар ва ходимлари қатнашди.
Ҳайъат йиғилишини “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори Абдуҳамид Каримов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан маълумот берди.
Бош Директор дастлаб жорий йилнинг 22 декабр куни Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатларининг мазмун моҳиятига тўхталиб ўтди.
Дарҳақиқат, Мамлакатимиз ҳаётида тарихий аҳамият касб этган мазкур учрашув шуниси билан аҳамиятлики деди А.Каримов, унда ўзим ҳам иштирок этиб, Президентимиз томонидан олға сурилган изчил ислоҳотлар, юртимизнинг тараққиётига хизмат қилаётган ҳар бир қарор халқимиз билан маслаҳатлашиб, бевосита мулоқот асосида қабул қилинаётганлиги “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоялари бундан буён ҳам “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятининг мезонига айланмоғи зарурлигни таъкидлади.
Шунингдек, йиғилишда Президентимиз ҳар бир давлат ходимлари, аввало, биринчи раҳбарлар фақат кабинетда ўтирмасдан, жойларга бориб, аҳолини безовта қилаётган энг долзарб муаммоларнинг амалий ечими билан шуғулланаётганликлари, натижасида 2017 йил халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, унинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммоларини самарали ҳал этиш бўйича янги тизим яратилган йил бўлди, деб эътироф этдилар.
Шундан сўнг Ҳайъат йиғилишида белгиланган бир қатор вазифалар ҳамда уларнинг ечимлари муҳокама этилди.
Жумладан; “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” Давлат корхонаси қошидаги маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси фаолияти ҳамда “Ўзстандарт” агентлигининг 2017 йил 19 августдаги 9-сонли Ҳайъат баёнида келтирилган экспортёр корхоналарда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлари, ҳамда Президентимизнинг жорий йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли фармонига асосан, “Ғиждувон”, “Ургут”, “Ҳозорасп” ва “Қўқон” эркин иқтисодий ҳудудларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва қадоқлаш ишлари бўйича ташкил этилган илмий-ишлаб чиқариш марказлари фаолияти ва келгусидаги режалари тўғрисида, “Ўзбекаккредитация” ДКнинг халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши бўйича олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги режалари тўғрисида ва “Ўзстандарт” агентлигининг 2017 йил 31 августдаги 295к-сонли буйруғи ижросини таъминланиши, ҳар бир тизим ташкилотларида кадрларни тайёрлаш бўйича стратегиясини бажарилиши юзасидан амалга оширилган ишларига таҳлилий баҳо берилди.
Ҳайъат йиғилиши якунида белгилаб олинган вазифалар юзасидан тегишли тавфсиялар ишлаб чиқилиб, ижро учун қабул қилинди.