“2017-2020 йилларда “Ўзстандарт” агентлигининг фаолиятини такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастури” тасдиқланди. Дастур асосида қуйидаги ишлар бажарилди.

Биринчидан – 613 та ҳалқаро стандарт қабул қилинди, республиканинг жами 6239 та корхонасида, шу жумладан 1 515 та экспортёр корхонада ИСО 9001 халқаро стандарти талабларига мувофиқ сифат менежменти тизимлари жорий этилди.

Йил якунига қадар жами 6 277 та корхонада, шу жумладан барча 1 700 та экспортёр корхонада сифат менежменти тизимлари жорий этилиши таъминланади.

Иккинчидан – маҳсулотларга нисбатан хавфсизлик талабларини белгиловчи 36 та техник регламент қабул қилинди (озиқ-овқат, машинасозлик, металлургия, енгилсаноат, транспорт, полиграфия соҳаларида).

Йил якунига қадар қўшимча 8 та озиқ-овқат, қишлоқ ҳўжалиги, кимё маҳсулотлари ҳамда саноат хавфсизлиги соҳалари бўйича техник регламент қабул қилинади.

Учинчидан – республикамизда ўтказиладиган синов натижалари халқаро даражада тан олиниши мақсадида

10,1 млрд. сўм инвестиция ҳисобига 298 та юқори  аниқликдаги ўлчов ускуналари харид қилинди,

Агентлик тизимидаги 8 та замонавий синов лабораториялари (озиқ-овқат, енгил-саноат, электротехника, кимё, автотранспорт ва қурилиш маҳсулотлари бўйича) халқаро аккредитация идоралари томондан (SNAC, TurkAK, Қозоғистон) аккредитация қилинди.

Йил якунига қадар яна қўшимча 1 млрд. сўм эвазига 17 та синов ва 4 та қиёслаш ускуналари харид қилинади.

 Қорақалпоғистон Республикаси синов ва сертификатлаштириш маркази лабараториясининг янги биноси “Ўзстандарт” агентлигининг махсус жамғармасининг 1 млрд. 865,5 млн. сўм маблағи хисобига қуриб битказилиб ишга туширилди.

Тўртинчидан – маҳаллий аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида, 10 та вилоятнинг 15 та олис туманларида маиший хисоблагичларни қиёслаш шаҳобчалари ташкил этилди ва фаолият юритмоқда.

Бешинчидан – “Ғиждувон”, “Ургут”, “Ҳозарасп” ва “Қўқон” эркин иқтисодий зоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва маркировка қилиш бўйича “Ўзстандарт” агентлигининг илмий-ишлаб чиқариш марказлари (филиал) ташкил этилди.

Олтинчидан – соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш орқали тадбиркорларга 18 турдаги хизматлар электрон тарзда амалга оширилиши имконияти яратилди.

Бу борада Корея Ҳукуматининг 7 млндоллар миқдоридаги техник кўмаги хисобига “Ўзстандарт” агентлигида 2017-2018 йилларда замонавий ахборот коммуникация технологиялари жорий қилинади ва барча хизматлар “ягона дарча” орқали амалга оширилиши йўлга қўйилади.

Мазкур ишлар билан бир қаторда, ҳозирда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш йўналиши доирасида “Ўзстандарт” агентлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ва республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришда Агентлик ролини кескин ошириш бўйича таклифлар тайёрланмоқда.