Инсон қачон ўз ҳаётидан мамнун бўлади? У қачонки, кундалик турмуш тарзида муаммолари бўлмаса. Оиласи, Ватани тинч бўлса, фарзандлари эса саломат бўлса. Ўйлаган барча эзгу-мақсадлари рўёбга чиқишига ишонсагина ҳаётдан рози бўлади.

Энди бир таҳлил қилиб кўринга, мабодо тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман десак тўсиқларга учрасак, фаолият бошламай туриб, солиқлар ва турли-туман тўловларнинг ҳаддан даражада кўплиги, банклардан эса имтиёзли кредитлардан фойдаланаман деганларга буюрократик тўсиқлар ғов бўлса, фарзандларини олий таълимда ўқитиб, юртимиз тараққиётига ҳисса қўшадиган малакали мутахассис қилиб етиштирай деса яна таниш-билишчилик, ошна-оғайнигарпчилик иллатлари йўлимиздан чиқса...

Оддий фуқаро ҳар бир мунаввар тонгларни шундай битмас-туганмас муаммолар билан қарши олаверса, унинг арзу-додини ҳеч ким эшитмаса,ўзини қаерга урсин. Айрим раҳбарларни қабулларида соатлаб сарғайиб навбат кутаверса, охир-оқибат унда яшашга, эртанги кунга бўлган ишончи сўнади. Энг хавфлиси эса, унинг юрагида давлатга, жамиятга бўлган нафрати кучаяди.

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ҳар бир чиқишларини нима учун халқимиз катта хурсандчилик ва қувонч ёшлари билан интиқ бўлиб кутади. Президентимизнинг маърузаларида ва халқ вакиллари билан бўлиб ўтаётган учрашувларда кўтарилаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари билан боғлиқ бўлган таклиф ҳамда тавфсиялари халқимизни беҳад қувонтираётгани айни ҳақиқат.

Жорий йилнинг 22 декабр куни Президентимизнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палаталари депутатларининг қўшма йиғилишида қилган мурожаатлари ва маърузалари “Ўзбекистон 24” телеканали орқали тўғридан-тўғри халқимизга намойиш этилди.Республикамиз ҳаётида тарихий аҳамиятга молик бўлган Президент маърузасини бутун халқимиз ва дунё ҳамжамияти диққат ва эътибор билан кузатди.

Очиғини айтганда, Муҳтарам Президентимиз мамлакатимиз ҳаётида ўтган бир йил мобайнида бажарилган ишларнинг кўлами ҳақида гапириб, ютуқлар ўзмизники, аммо ҳали олдимизда ечимини кутаётган муаммолар талайгина эканлигига эътиборни қаратди.

Масалан, Суд-ҳуқуқ тизимидаги муаммолар, раҳбарларнинг масъулияти ва ўз ишига бўлган муносабати, халқимизнинг ҳаётини яхшилаш вазифалари, солиқ тизимидаги эскича ёндашувлар, иқтисодиётимиздаги ортиқча сарф-харажатларнинг кўплиги, янги уй-жойларни қуриш, ташқи ва ички сиёсатимиздаги масалалар, элчиларнинг фаолиятларидаги янгича қарашлар ва мудофаа соҳасидаги ислоҳотларнинг самаралари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатли етиштириш ҳамда уни жаҳон бозорларига экспорт қилишдаги масалалар таҳлилий рақамлар ёрдамида очиб берилди.

Ўзбекистоннинг бир фуқароси, “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори сифатида мен бу тарихий аҳамият касб этган чиқишни жуда катта ҳайрат ва ҳаяжон билан кузатдим. Иштирокчиларнинг айримлари маърузани диққат билан тинглар экан кимларнидир юрагида йиллар давомида армон бўлиб турган дардлари катта залда халқимизга ва дунё ҳамжамиятига очиқ айтилди. Энг асосийси, ўз поёнига етиб бораётган йил сўнггида ва янги йил эшик қоқиб турган паллада Президентнинг мурожаати, йил сарҳисоби, таҳлил ҳамда натижалар яққол кўзгуда акс этгандек бўлди.

Шахсан ўзим, йиғилишда Президентимиз томонидан олға сурилган муҳим йўналишларни бирма-бир таҳлил қилдим. Маърузани тинглаяпмуну, шу ернинг ўзида келгусида нималар қилишимизни режалаштирдим.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишим зарурки, Муҳтарам Президентимизнинг бевосита эътиборлари ва берган топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўзида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида сезиларли ишлар бажарилди.

Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ПҚ-2935-сон қарорлари асосида 2017-2020 йилларда “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган Комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилганлигини таъкидлаш жоиз.

Агар рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни халқаро стандарт талабларига мослиги ва корхоналарда сифат тизимларини жорий этиш мақсадида, Республикамиздаги 1745 та экспортёр корхоналар билан ҳамкорликда ишланди. Жорий йилда маҳсулотларга тегишли бўлган 613 та халқаро стандартлар қабул қилиниб, уларнинг сони ҳозирги кунда 3,5 мингтага етказилди.

Шунингдек, юртимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юртдошларимизга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида 77 та Бирлашган миллатлар ташкилоти Европа иқтисодиёти комиссиясининг мева, сабзавот ва қуритилган қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларининг стандартлари (шулардан, 24 таси мева, 32 таси сабзавот ва полиз экинлари, 21 таси қуритилган маҳсулотлар учун) қабул қилинди. Ушбу стандартлар агентликнинг расмий веб-сайтида кенг омма эътиборига ҳавола этилди.

“Ўзстандарт” агентлиги тизимида мана шундай ишларнинг мантиқий давоми сифатида, юртимизга саййёҳлар оқимининг йил сайин ортиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда “Ҳалол” стандартларини қабул қилиш бўйича аниқ режа ишлаб чиқилди.

“Ҳалол” стандартини қабул қилиш юзасидан Ислом давлатларининг стандартлаштириш ва метрология институти (SMIIC) га аъзо бўлиш ишлари якунига етказилмоқда.

Қисқа муддатлар ичида юртимизда “Ҳалол” стандарти асосида мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш ишлари йўлга қўйилади.

Эътиборга молик ишларимиздан яна бири бу - “Global GAP” стандарти лойиҳасиниишлаб чиқиб вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда келишув жараёнлари ниҳоялаб қолди. Режа-дастуримизга асосан, келгуси йил бошидан мазкур стандарт асосида мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш ишлари йўлга қўйилади.

Шунингдек, “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги лабораториялари томонидан расмийлаштирилаётган сертификатларни дунё миқёсида тан олдириш мақсадида2017 йилнинг ўзидажами 401 дона замонавий ускуналар 11.3 млрд. Сўмлик харид қилинди.

Олиб борилган ишлар натижасида жорий йилда 7 та синов лабораториялари ҳалқаро аккредитациядан ўтказилиб, мувофиқликни баҳолаш органлари сони 24 тага етказилди (шу жумладан: 11 та синов лабораторияси, 9 та сифат менеджменти тизимларини сертификатлаштириш идораси, 4 та юк ортишдан олдин ўтказиладиган инспеция идораси ва 1 та маҳсулотлани сертификатлаштириш идораси).

Ушбу мувофиқликни баҳолаш идоралари томонидан берилган сертификатлар эса дунёнинг 89 та давлатларида тан олиниш имкониятларини яратади.

Шу билан бирга ички бозорни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш борасида ҳам зарурий тадбирлар ўтказилди. Натижада 7 млрд. 223 млн. сўмлик маҳсулотлар яроқсиз деб топилди. Шу жумладан,

496 млн. сўмлик дори воситалари;

2 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;

4 млрд. 400 млн. сўмлик турли хил халқ хўжалиги маҳсулотлари.

Ички бозорни ҳимоя қилишнинг яна бир йўналиши – бу техник регламентларни ишлаб чиқиш ва амалиётга кенг жорий этиш ҳисобланади.

Бугунги кунга келиб, 37 та техник регламентлар қабул қилинди, ҳамда ишлаб чиқарилаётган ва республикамиз ҳудудига олиб кирилаётган маҳсулотларнинг хавфсизлигига бўлган ягона талаблар ўрнатилди.

Шунингдек, ишлаб чиқилган техник регламентлар Европа директивалари ва Евроосиё иқтисодий Комиссияси талаблари билан уйғунлаштирилганлиги сабабли, маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ва экспорт географиясининг кенгайишига замин яратилди.

Президентимиз томонидан белгилаб берилган “2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар Стратегияси” асосида, “Ўзстандарт” агентлиги тизимида, Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация соҳаларини янада ривожлантиришга мўлжалланган “Йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, тасдиқланди ҳамда ижрога қаратилди.

Маълумки, ҳозирги кунда Республикамизда Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳам бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан Олий таълим муассасаларида юқори савияга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш ва уларни бевосита ишлаб чиқариш амалиётларига жалб қилиш муҳим вазифалардан бир ҳисобланади.

“Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси билан, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети ўртасида 2017 йилнинг 6 ноябр куни “Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги Битим имзоланди. Унга кўра “Ўзстандарт” агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳамда уларнинг таркибидаги сертификатлаштириш идоралари, синов лабораториялари ҳамда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, биргаликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, ва самарадорлигини ошириш, икки томон учун манфаатли бўлган йўналишларда фаолиятни амалга ошириш мақсадида ушбу ҳамкорлик  йўлга қўйилди.

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан жорий йилнинг сентябрь-декабрь ойилари мобайнида 74 нафар ходим стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация  йўналишлари  бўйича  халқаро ташкилотлар томонидан ташкиллаштирилган ўқув курсларида ўз малакаларини оширдилар. Жумладан, : Туркия давлатида – 41, Кореяда – 3, Хитойда – 7, Германия – 2, Малайзия - 2, Тайланд – 2, Сербия -1, Беларуссия – 4, Қозоғистон - 2, Қирғизистон – 4, Россия – 1, Арманистон – 4, Латвия давлатида эса – 2. ходимлар замонавий билим ва кўникмаларини оширдилар.

Булардан ташқари жорий йилда “Ўзстандарт” агентлиги билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорлик дастури асосида “Техник йўналишларда олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларини тугатиб, иш билан банд бўлмаган мутахассисларни касбга қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида фаолият юритувчи корхоналар учун кадрлар заҳирасини шакллантириш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича Чора-тадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, ҳозирги кунда республикамизнинг 6 та вилоятида 320 нафар иш билан банд бўлмаган мутахассисларни касбга қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида бепул 4 кунлик махсус ўқув курсларининг фаолияти йўлга қўйилди.

Албатта, бундай сайи-ҳаракатлардан кўзланган мақсад, Олий таълим даргоҳларини тамомлаётган мутахассисларни иш билан таъминлашга ва энг асосийси илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини оширишга амалий ёрдам беради. Ҳозирги кунда “Ўзстандарт” агентлиги ва  Хитой Халқ Республикаси, Россия Федератцияси, Германия Федератсияси, Буюк Британия, Франция, Туркия Республикаси ва жами 32 мамлакатлар ўрасида стандартлаштириш,  сертификатлаш, мувофиқликни бахолаш, аккредитатция ва метрология сохаларида битим ва келишувлар мавжуд. Ҳозирги кунда “Ўзстандарт” агентлиги ва  Хитой Халқ Республикаси, Россия Федератцияси, Германия Федератсияси, Буюк Британия, Франция, Туркия Республикаси ва жами 32 мамлакатлар ўрасида стандартлаштириш,  сертификатлаш, мувофиқликни бахолаш, аккредитатция ва метрология сохаларида битим ва келишувлар мавжуд.

Бундан ташқари, агентлик тизимда Халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида, Ҳалқаро Стандартлар Ташкилоти (ISO), Ҳалқаро Элекртотехника Комиссияси, Минтақавий метрология ташкилоти (COOMET),  Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгаш (МГС) ва бошқа бир қатор ҳалқаро ташкилотларга аъзо хисобланади. Мазкур ташкилотлар билан олиб борилаётган хамкорлик, мамлакатимизда ҳалқаро стандартларни ўрганиш ва ишлаб чиқарилаётган махсулотларда тадбиқ қилиш, мамлакарлар ўртасидаги савдо ваиқтисодий тўсиқларни камайтириш, махаллий ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга олиб келади.

Яна шуни эслаб ўтиш керакки, мамлакатимизнинг экпорт салоҳиатини оишриш мақсадида, «Ҳалол», «GLOBAL G.A. », «ORGANIC » сингари ҳалқаро стандартларни ҳам юртимизда тадбиқ қилиш жараёнлари олиб борилмоқда. “Ўзстандарт” агентлиги мазкур сохаларни ривожлантиришда хорижий тажрибани ўрганишга катта ахамиёт қаратган бўлиб, бир қатор хорижий мамлакатлар билан ходимларнинг малакаларини ошириш тўғрисида, ўқув семинарлар ташкил қилиш борасида бир қатор келишувларга эришилган.

Албатта, биз қилган ишларимиз ва ютуқларимизнинг соясида қолиб кетмаймиз. Ҳар гал Давлатимиз Раҳбарининг маърузаларини тинглаганимда юрагим, қалбим безовталанади. Президентимиз ва халқимиз биздан кўп нарсани талаб қилаётгани йўқ. Фақатгина фидоийликни, халоллик ва садоқатли бўлишни сўраяптилар.

Аслида бу комил инсонийлик фазилат ва хаётимизни асосий меъзони бўлиши керак. Шунга ҳам амалий ёрдам бераолмасак, бефарқ, лоқайд бўлиббир четда томошабин бўлиб турсак, бу виждонли инсонга хос фазилат бўладими?

Ўз ишинишунчаки қўл учида бефарқлик билан бажармоқчи бўлгаларга, ўз манфаатларини миллатимиз, халқимиз манфаатларидан устун қўйувчиларга орамизда ўрин йўқ десам хато бўлмайди.

Шундай экан, “Ўзстандарт” агентлиги жамоаси ўз олдига қўйилган вазифа ҳамда топшириқлар ижросини таъминлашга, энг муҳими ички бозорларимизни, ва халқимизни сифати кафолатланган маҳсулотлар билан таъминлашга камарбаста бўлишларига ишонаман.

Зеро “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” тамғаси остида ёрлиқланган маҳсулотларяқин вақтларда жаҳоннинг нуфузли бозорларида ўзининг муносиб ўрнини эгаллайди.

“Ўзстандарт” агентлиги жамоасида берилган топшириқларни бажаришда тегишли ресурс ва имкониятлари етарлича мавжуд.

Бугун гап халқимиз, ватанимиз тақдири ва келажаги тўғрисида кетмоқда. Ўзимиз ўзимизга ҳиёнат қилмасак, кўзлаган маррага Худо хохласа албатта етамиз!

 

Абдуҳамид Каримов.

“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори.

Техника фанлари доктори, халқаро тоифадаги эксперт.