Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2016 йилдаги 148-сонли қарори билан «Енгил саноат маҳсулотларини хавфсизлиги тўғрисидаги» Умумий техник регламент (кейинчалик Техник регламент) тасдиқланди. (Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами, 2016 й., 19-сон, 213-модда)
Техник регламент енгил саноат маҳсулотларига хавфсизлик талабларини ўрнатади ва қуйидаги турдаги маҳсулотларга тааллуқлидир:
Хом ипак;
- Ипак момиғи (шёлковая вата);
- Калава (пахта ип, аралаш, жун, ипак);
- Тўқима, трикотаж и нотўқима газламалар (чойшаббоп, кийимбоп, сочиқбоп, декоратив, мебелбоп, тукли);
- Тўқимачилик материалларидан тикув маҳсулотлари;
- Чулки-пайпоқ маҳсулотлари;
- Кигиз, нотўқима ва тўқимачилик материалларидан гилам маҳсулотлари ва қопламалар;
- Бош кийимлар (трикотаж, тўқилган ва сунъий мўйна);
- Тўқимачилик-атторлик маҳсулотлари.
Техник регламентнинг талаблари тиббиёт вазифасидаги, бадиий хунармандчилик, сувенир маҳсулотларига, буюртмачининг алоҳида талаблари бўйича ишлаб чиқарилган буюмларга ва маҳсулотларга тааллуқли эмас.
Техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой муддат тугаши билан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги” қонунининг талабларига мувофиқ, ушбу техник регламентни амалга жорий этилиши билан, Техник регламентда кўрсатилган маҳсулотларга стандартлаштириш бўйича илгари қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар, мажбурий характерни йўқотади ва ўрнатилган тартибда қўлланилиш ихтиёрийлигига эга бўлади.
Техник регламентни умумий матни билан бизнинг сайтимизда “Техник жиҳатдан тартибга солиш” бўлимида танишиш мумкин.
Ахборот хизмати