“Ўзстандарт” агентлиги “ЎзММИ” ДК мутахассислари 2017 йил 3 дан 9 декабр кунлари Туркия Республикаси, Гебзеда ва “Ўзстандарт” агентлиги билан ҳамкорлигида TÜBİTAK UME ўртасида имзоланган Ўзаро англашув меморандуми асосидаги икки томонлама муносабатлар доирасида ўз малакаларини ошириб, тажриба алмашди.
“ЎзММИ” ДК мутахассислари TÜBİTAK UME калибрлаш лабораториялари фаолияти билан танишиб, бу ўз навбатида “ЎзММИ” ДК лабораторияларининг модернизацияси мақсадида Туркия Республикаси Миллийметрология институтининг техник жиҳатдан жиҳозланиши билан танишиш, шунингдек босим, ҳарорат, ҳажм ва сиғим ўлчовлари, газ ҳажми ва электр ўлчашлар ўлчаш воситаларини калибрлашда қўлланадиган стандарт усуллари билан танишиш имконини берди.