“Ўзстандарт” агентлиги томонидан “Экспорт қилинадиган маҳсулот тамғасига тушириладиган, товар белгиси. Асосий қоидалар” давлат стандарти лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.
Мазкур Давлат стандарти лойиҳаси экспорт қилинаётган маҳсулотларнинг маркировкасида маҳсулот белгиси, шаклига бўлган умумий талабларни белгилайди.
Ҳурматли Юртдошлар, мазкур Давлат стандарти лойиҳа юзасидан таклиф ва қўшимчалар бўлса, ушбу мақоланинг изоҳига ёзиб (комментарий) қолдиришингиз мумкин. “Ўзстандарт” агентлиги учун Сизнинг фикрингиз муҳим.