Жорий йилнинг 18 май куни “Ўзстандарт” агентлигининг катта мажлислар залида халқаро мавзуда семинар ташкил этилди.
Маълумки кейинги йилларда Мамлакатимизда бошқа соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожи учун кўплаб меъёрий қонун ҳужжатлари қабул қилиниб амалиётга жорий этилмоқда.
Асосий мақсад, серқуёш заминимизда пишиб етилган, витаминларга бой бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ривожланган мамлакатларга экспорт қилишдан иборатдир. Албатта, бу жараёнларда соҳанинг мутахассисларига ўзлари етиштирган маҳсулотларини экспорт қилишларида Стандарт талаблари ва сертификатлаштириш тартиботлари билан боғлиқ бўлган маълумотлар зарур.
Жорий йилнинг 18 май куни “Ўзстандарт” агентлиги Қишлов ва сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган халқаро семинарнинг бош мақсади айнан Республикамизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ҳамдўстлик мамлакатларига экспорт қилиш ва мазкур тизимнинг янада такомиллаштириш вазифалари муҳокама қилинди
Эътиборли томони шундаки, семинар ишида Латвия Республикасининг Мамлакатимиздаги фавқулотда ва мухтор элчиси қатнашиб, Европа мамлакатларида ҳам юртимизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига эҳтиёж анча юқори эканлигини таъкидлаб, бу борада Ўзбекистон-Латвия ҳамкорлиги доирасида экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш истиқболлари масаласида келишиб олинди.
Ахборот хизмати