Маълумки 9-декабр Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни.

Бирлашган Миллатлар ташкилоти ҳар доим, порахўрлик ҳар қандай жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ривожланишига путур етказадиган жиноят эканлигини эслатиб туради.

Жаҳонда йиллик пора сифатида берилаётган маблағ миқдори 1триллион деб баҳоланмоқда.

БМТ нинг Ахборот маркази маълумотларига кўра, коррупция билан  боғлиқ ҳолатлар сабаб жаҳон иқтисодиёти 2,6 триллион йўқотмоқда.

Хабарда айтилишича, ривожланаётган айрим мамлакатларда коррупция билан боғлиқ зарарлар расмий ривожланиш кўрсатгичидан 10 баробар ортган. Шунингдек, сайёрамизнинг деярли ҳар тўртинчи фуқароси давлат хизматлари учун мурожаат қилганларида пора беришга мажбур бўлганлар.

Мазкур сана муносабати билан “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДК да “Биз таъмагирликка қаршимиз” деб номланган тадбир ўтказилди.

Учрашув давомида жамиятимиз учун зарарли бўлган иллатнинг келтириб чиқараётган аянчли оқибатлари хусусида фикр алмашилди.

Бўлиб ўтган учрашувга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси “Олий ўқув курслари” доценти Истам Астанов ва Тошкент шаҳар прокуратурасининг “Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш” бўлими терговчиси Самир Аршиддиновлар таклиф этилди.

Тадбир давомида йиғилиш иштирокчилари эътиборига мавзу юзасидан тайёрланган ижтимоий роликлар намойиш этилди. Шундан сўнг меҳмонлар юртимизда таъмагирлик, порахўрлик каби иллатларни олдини олиш борасида қилинаётган ишларнинг кўлами ҳақида гапириб, ҳар бир ходим ўз иш фаолиятида аҳолига кўрсатилаётган хизматларни бажаришда виждонан ишлаши, таъмагирликнинг ҳар қандай кўринишларига қарши тура олиши ҳаётий мисоллар ёрдамида очиб берилди.

Учрашув ниҳоясида бундай мавзудаги учрашувларни тизимли ўтказиб туришга келишиб олинди.