“Ўзстандарт” агентлиги томонидан қишлоқ ҳўжалик озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ҳалқаро стандартларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва республикада амалиётга тадбиқ этиш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.
Жумладан сўнгги 2 ой мобайнида қишлоқ ҳўжалик озиқ-овқат маҳсулотларини сифати кўрсатгичлари акс этган 69 та ЕЭК ООН ҳалқаро стандартлари ва давлатлараро 15 та стандартлар республикамизда амалиётга тадбиқ этилди.
Ҳалқаро ФАО/ВОЗ комиссияси тамонидан қабул қилинган “Кодекс Алиментариус” қишлоқ ҳўжалик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳалқаро стандартларини рус тили кўринишидаги 115 та стандартлари олиниб амалиётга тадбиқ этиш ишлари олиб борилмоқда.
Агентлик шунингдек, “Ҳалол” стандарти бўйича куйдаги ишларни бажармоқда.
Ислом давлатларининг станлартлаштириш ва метрология институти (SMIIC) га аъзолик тўғрисида келишув лойихаси тайёрланган ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилган ва ижобий жавоб олинган.
(SMIIC) томонидан ишлаб чиқилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва қайта ишлаш корҳоналарига хамда мехмонхоналарга бўлган талаблар акс этган “Ҳалол” стандартлари олинди.
Бугунги кунда “Ҳалол” стандарти лойиҳаси ишлаб чиқилиб Диний ишлар бўйича Кўмитага кўриб чиқиш ва келишиш учун тақдим этилди.
Шунингдек “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Европа бозорларида талаб юқори бўлган “Global G.A.P” стандартини Ўзбекистонда амалиётга киритиш бўйича стандарт лойихаси ишлаб чиқилди.
Келгусидаги режалар:
“Ўзбекозиқ-овқатхолдинг” ХК билан хамкорликда 2018 йилда ISO 22000 стандарти жорий этиладиган корхоналарни аниқлаш ва жорий этиш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқиш.
ISO 22000 стандарти бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва сертификатлаштириш идораларининг аккредитация доираларини кенгайтириш.
“Ҳалол” стандартини вазирлик ва идоралар билан келишиб, амалиётга жорий этиш.
Халқаро экспертларни жалб этган ҳолда “Ҳалол” ва “Global G.A.P” стандартлари бўйича ходимларни тайёрлаш ва ўқув курсларини ташкил этиш.
Сертификатлаштириш идоралари мутахассисларини “Ҳалол” стандарти бўйича хорижий давлатларнинг сертификатлаштириш идораларида малакасини ошириш.
“Ҳалол” ва “Global G.A.P” стандартлари бўйича сертификатлаштириш идораларини ташкил этиш ва уларни халқаро аккредитациядан ўтказиш ишлари белгиланган.