Аслида инсон учун ҳаётда кўп нарса керак эмас. Биргина эътибор, эътироф ва икки оғиз айтилган  ширин сўз ҳар бир инсонни ўз ишига бўлган меҳрини оширади.  Энг муҳими унинг  қалбида ўзи меҳнат қилаётган ташкилотига, раҳбариятига, қадрдон жамоасига муносабати ўзгаради.

Катта-кичик рағбатдан куч-қувват олган ходим ўзгаларга ўрнак бўлишга, ўз фаолиятини янада яхшилашга ҳаракат қилади.

Республикамизнинг  барча  вазирлик  ҳамда идораларида бўлгани каби, “Ўзстандарт” агентлигида  ҳам   Бош  Қомусимиз  қабул қилинганлигига 25 йил тўлиши муносабати билан бир гуруҳ ходимларни тақдирлаш тадбири ўтказилди.

Байрам тадбирини  “Ўзстандарт”  агентлиги  Бош директори  А.Каримов  кириш  сўзи билан очиб, Конституциямизнинг қабул қилинган куни билан барчани табриклаб, мазкур сана муносабати билан Муҳтарам Президентимизнинг агентлик соҳасида меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимларни мукофотлаганларини маълум қилди.

Шунингдек, байрам тадбирида Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими Зайниддин Аҳмедов ҳам иштирок этиб, барчани қутлуғ байрам билан табриклади.

Шундан сўнг, ҳаяжонли дақиқалар бошланиб, мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

 

 

 

“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти ва жамоси, “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК директори Р.А. Бўриев, Стандартлаштириш ва давлат назоратини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Ж.Каттахўжаев, Фахрий ходима Ф.Носирова, “ЎзММИ” ДК Бош мутахассиси  Ж. Орифхонов, “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК бош мутахассиси М.Савенко, ва “Ахборот маълумот маркази” ДК бўлим бошлиғи Г. Махмудоваларни юксак ишонч ва эътибор билан табриклайди.

Байрам тадбири сўнгида “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК директори Р.А.Бўриев сўзга чиқиб, Республикамизда изчиллик билан олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси энг аввало инсон учун, унинг бахтли ва фаровон турмуш кечириши учун бўлаётганлигини таъкидлаб, байрам арафасида Муҳтарам Президентимизнинг “Ўзстандарт” агентлиги соҳасига, айниқса ходимлар меҳнатига берган юксак эътиборлари барчамизни беҳад хурсанд қилганлигини тўлқиланиб гапирди.

Яна бир бор фидоий ҳамкасбларимизни мукофотлари билан чин юракдан табриклаймиз.