20 майда дунё хамжамияти Умумжаҳон метрология кунини нишонлайди. Байрам Метрик Конвенция имзоланган сана – 1875 йил 20 май деб белгиланган. Конвенцияга мувофиқ халқаро илмий муассаса  – Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси (МБМВ) ташкил қилиниб, унинг асосида халқаро ўлчашлар тизими ишлайдиган метрик ўлчовлар тизими, сўнг эса SI Халқаро бирликлар тизими амалга киритилган.

Ҳар йили байрам арафасида Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси (МБМВ) ҳамда Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилотининг (МБЗМ) раҳбарлари Умумжаҳон метрология куни муносабати билан дунё жамиятига мактуб билан мурожаат қиладилар, унинг шиорини белгилайдилар ва ечими метрологик таъминотни талаб этадиган, йилнинг энг муҳим ва ижтимоий аҳамиятга эга  муаммоларини белгилайдилар.

2016 йилда Умумжаҳон метрология куни “Метрология. Қизғин оламда ўлчашлар” шиори остида ўтмоқда. МБМВ ва МБЗМ раҳбарларининг байрам муносабати билан ёзган мактубларида шундай дейилади: “Метрология, ўлчашлар ҳақидаги фан, инсон цивилизацияси каби қадимий бўлишига қарамасдан, доим ўзгаришда давом этади... бу мураккаб масала: қизғин ўзгараётган оламда барқарор ва аниқ ўлчашлар тизимининг афзалликларини етказиш. Жамиятнинг кўп эҳтиёжлари янги технологиялар ҳисобига қондирилади, ва уларни таъминлаш учун барқарор ва аниқ ўлчашлар қулай бўлиши жуда муҳим. Барчамизга қизғин ривожланаётган оламда ўлчаш вазифаларини ечиш учун динамик ташкилотларда жўшқин мутахассислар талаб этилади”.

Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси номидан, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш миллий органи сифатида, “Ўзстандарт” агентлиги 2001 йилдан бошлаб Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилотининг аъзоси бўлиб, бу дунё метрология марказлари билан алоқалар ўрнатишга ва ўлчашлар бирлилигини таъминлаш миллий тизимини халқаро талаблар билан уйғунлаштиришга имкон берди.

Ўз билим ва тажрибаларини ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ишига бағишлаётган, республикамизнинг барча метрологларини касбий байрами билан табриклаймиз.

Ахборот хизмати