Маълумки, ҳар йили Республикамизда 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлиги муносабати билан байрам тадбирлари, маънавий-бадиий учрашувлар ўтказилади.
Ҳаётимизнинг Бош қомуси бўлган Конституцияни ўқиб-ўрганиш ва унга амал қилиш орқали, Юртимиз, Ватанимиз олдидаги бурчимизни ҳамда масуълиятимизни ҳам чуқур англаймиз.
Бундан 25-йил аввал, Ўн иккиничи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Бош қомусимиз, ўтган давр ичида яна бир бор, ўзида инсонпарварлик ғояларини мужассамлантиргани билан тинч ва осойишта ҳаётимиз ва тараққиётимизни чинакам кафолатига айланди.
Ҳозирда мазкур байрам муносабати билан, юртимизнинг барча вазирлик ҳамда идораларида маърифий учрашувлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда.
Жумладан “Ўзстандарт” агентлигида ҳам мазкур байрамга бағишланган тадбир ташкил этилди.
Шу муносабат билан агентликда ташкил этилган маърифий учрашувни Бош директор ўринбосри Ж.Шукуров кириш сўзи билан очиб, юксак тараққиётимизнинг кафолати бўлган, бахтимиз қомусининг ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида гапирди.
Шундан сўнг тадбирга таклиф этилган юридик фанлари доктори, профессор Феруза Мухиттдинова мавзу юзасидан маъруза қилди.
Қизиқарли учрашув ва ундаги маъруза кўпчиликни мушоҳадага чорлади. Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.
Энг муҳми бундай учрашувларни тизимли равишда давом эттиришга келишиб олинди.