Жорий йилнинг 1 декабр куни Сирдарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Сирдарё Синов ва сертификатлаштириш маркази ҳамкорлигида ходимлар учун маърифий учрашув ташкил этилиб, унга вилоятда фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ Оммавий ахборот воситаларининг ходимлари ҳам таклиф этилди.
Мазкур учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Матбуот хизмати раҳбари А.Расулов,Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Б.Ҳамроқулов ва Синов ва сертификатлаштириш маркази директори Ж.Шакаровлар иштирок этди.
Учрашувда кун тартибидаги масала бўйича “Ўзстандарт” агентлиги Матбуот хизмати раҳбари А.Расулов, 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларининг мазмун-моҳияти хусусида маълумот берди.
Шунингдек, тадбир давомида Сирдарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси директори Ж.Шакаров ходимларни яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Конституция байрами билан табриклаб, йиғилишнинг асосий мақсади, юқорида айтилганидек, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, оиламиз ва фарзандларимизнинг камол топиши йўлида ҳар қанча меҳнат қилсак арзиши ҳақида гапириб, ҳозирда айрим сабабларга кўра йўлдан адашган ёшларимизни тарбялаб йўлга солишимиз,бу борада кўпроқ тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширишимиз ва ходимларимиз ўртасида ҳам маданий-маърифий, ахлоқий, тарбиявий учрашувлар ва давра суҳбатларинидоимий ўтказиб туриш зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Тизимли ташкил этилаётган бундай учрашувларни юқори савияда ва унинг таъсирчанлиги оширишда ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар билн ҳамкорликни янада кучайтириш вазифалари ҳам белгилаб олинди.
Эркин, савол-жавоб шаклида ўтказилган учрашув давомида ходимлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига жавоб олдилар.