“Ўзстандарт” агенлиги бош директори Абдуҳамид Каримов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари жорий йилнинг 23-25 ноябр кунлари Туркиянинг Истамбул шаҳрида ташкил этилган ҳалол ва соғлом маҳсулотлар халқаро кўргазмаси - Halal Expo 2017 ва Ислом ҳамкорлик ташкилотларининг 5–халқаро Ҳалол саммитида иштирок этди.
Тадбир жаҳон иқтисодиётининг энг тез ривожланаётган соҳалардан бири бўлган ҳалол маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб берувчиларни бирлаштирди. Кўргазмада нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари, балки кийим-кечак, косметика, дори-дармон ва гигиена буюмлари ҳам намойиш этилди. Сабаби, сертификатланган ҳалол маҳсулотларга дунё миқёсида эҳтиёж ошиб бормоқда.
Саммитда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг Халол соҳасида ўзаро ҳамжиҳадлигини таъминлаш,Ислом ҳамкорлик ташкилоти давлатлари ўртасида ягона Ҳалол маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолашни ягона тизимини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Саммит давомида Ҳалол экосистемаси кенг қамраб олиниб, бир-бирига боғлиқ бўлган “Ҳалол Таом”, “Ҳалол Текстил”, “Ҳалол косметика ва фармацевтика”,”Ҳалол туризм” ва “Ҳалол исломий молия” соҳалари бўйича ривожланган давлатларнинг етакчи мутахассислари ва экпертлари томонидан соҳадаги мавжуд муаммолари ва уларнинг ечимлари, ҳамда эришилган ютуқлари таҳлил қилинди.
Шунингдек,сафар давомида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримов Турк стандартлари институти (TSE) Президенти - Себахитдин Куркмаз, Туркия Миллий метрология институти (UME) Президенти – Мустафо Четиндош ва Туркия аккредитация агентлиги (TURKAK) Бош секретари ўринбосари – Солиҳ Юкселлар билан музокаралар ўтказиб икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, ва истиқболлари ҳамда муносабатларнинг устувор йўналишлари юзасидан келишиб олди.
Шунингдек,“Ўзстандарт” агентлиги билан Турк стандартлари институти (TSE), Туркия Миллий метрология институти (UME) ва Туркия аккредитация агентлиги (TURKAK) билан ҳамкорликда стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш, метрология ва аккредитация соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик қилишнинг устувор йўналишлари тўғрисида музокаралар натижаларига кўра “Ўзстандарт” агентлиги ва Турк стандартлари институти (TSE), Туркия Миллий метрология институти (UME) ва Туркия аккредитация агентлиги (TURKAK)лари билан 2018-2019 йилларда ҳамкорлик дастури ҳам имзоланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Турк стандартлари институтининг синов ва ўлчов лабораториялари замонавий жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, синовлар натижалари, Миллий метрология институтининг калибрлаш ва қиёслаш хизматлари, Туркия аккредитация агентлигининг аккредитация сертификатлари бутун дунёда тан олинади.
Мазкур ҳамкорлик кўмагида“Ўзстандарт” агентлиги тизими ходимларини Турк стандартлари институтида малакаларини ошириш, семинар – тренингларни ўтказиш, республикамизда “Ҳалол”стандартларни қабул қилиш ва сертификатлаштириш масалалари юзасидан манфаатли келшувларга эришилди. Эслатиб ўтамиз, аввалдан келишувга асосан, ҳозирга қадар “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларининг 40 нафар ходимлари Турк стандартлари институтида ўз малакаларини оширдилар.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, ташкил этилган бундай учрашувлар соҳа ривожига улкан ҳисса бўлади.