Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 30 июлдаги 207-сонли қарори билан тасдиқланган 2014-2018 йилларда техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурига мувофиқ, Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 6 октябрдаги 801-сонли қарори Лифтлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламен тасдиқланди.
Умумий техник регламент инсон ҳаёти ва соғлиғи, юридик, жисмоний шахсларнинг ва давлатнинг мол-мулки хавфсизлигини таъминлаш, хамда маҳсулотлар, истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида лифтлар учун хавфсизлик талабларни белгилайди.
Умумий техник регламен талаблари юк кўтара олиш қобилияти 40 кг ва ундан юқори бўлган электр ва гидравлик лифтлар учун тааллуқли ҳисобланади.
Умумий техник регламентларда қуйидаги хавфстзлик талаблари белгиланган:
- конструкция учун хавфсизлик талаблари;
- электр қурилмалар учун хавфсизлик талаблари;
- ёнғин хавфсизлиги талаблари;
- шахталар ва лифт қурилмалари учун мўлжалланган хоналар учун хавфсизлик талаблари;
- ногиронлар ва алоҳида аҳоли қатламларини ташиш учун талаблар;
- йўл қўйиладиган шовқин ва тебраниш тезлиги даражалари;
- илова қилинувчи ҳужжатларга талаблар;
- ёрлиқлаш ва ўраб жойлашга талаблар.
Бундан ташқари ушбу умумий техник регламентда лифтларни монтаж қилиш, фойдаланишга киритиш, даврий ва техник хизмат кўрсатиш, ҳамда техник кўрикдан ўтказиш бўйича ишларни ўтказилиши кўрсатиб ўтилган.