“Ўзстандарт” агентлиги “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг (“РССМ” ДК) синов базасининг Ривожлантириш режа-дастурига мувофиқ Синов лабораториялари мажмуасини (СЛМ) қўшимча таъминлаш учун МТ 120-10 русумли универсал ажратув машинаси (Россияда ишлаб чиқарилган) харид қилинди.
Универсал ажратув машинаси – енгил саноат, металл ва полимер маҳсулотларни синаш учун, шунингдек ГОСТ 3813-72, ГОСТ 15902.3-79, ГОСТ 14236-81, ГОСТ 11262-80, ГОСТ 270-75, ГОСТ 15873-70, IEC 60811-1-1-2011,  ГОСТ IEC 60245-2-2011, ГОСТ 17316-71,  ГОСТ 16218.5-93, ГОСТ 23364-2001 меъёрий ҳужжатлари бўйича материалларнинг чўзилиш ва узилиш босимини, тортишиш ва сиқилиш кучланишларини аниқлаш учун мўлжалланган.Тўпламда синов жараёнини автоматлаштириш имкониятини яратиб берувчи махсус дастурий таъминотга эга бўлган персонал компьютер мавжуд.
Универсал ажратув машинасидан фойдаланиш,янги синов турларининг қўшилиши ҳисобига “РССМ” ДК СЛМнинг аккредитация доирасини кенгайтириш имкониятини беради.

Ахборот хизмати