“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти, жорий йилни Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили дея номлангани сабаб, жойларда халқ билан мулоқотнинг янги ва қулай шакли бўлган Сайёр учрашувларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Биргина жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Республикамизнинг олис туманлари миқёсида 27 тадан ортиқ Сайёр қабуллар ўтказилди.
Агентлик фаолиятидаги иккинчи аҳамиятга молик тажрибадан бири бу Республикамизнинг Оммавий ахборот воситалари ходимлари билан мулоқотларни сифатли ташкил этиш масаласига устивор масала сифатида қаралмоқда.
Бугуннинг ўзида Миллий матбуот марказида Бекобод Синов ва сертификатлаштириш маркази раҳбарияти ўтган давр мобайнида бажарилган ишлари хусусида ОАВ лари ходимларига батавфсил маълумот бердилар.
Журналистлар билан учрашувда Бекобод Синов синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан корхоналарда халқаро сифат тизимларини жорий этиш, лабораторияларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ва аҳоли учун яратилаётган қулайликлар ҳақида маълумот берилди.
Учрашувда марказ директори Ж.Ғаниев сўзга чиқиб, ҳозирги кунда Маҳсулотларни миллий ва халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқариш, ISO халқаро стандартларига мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини сертификатлаштириш жараёнлари ҳамда қўшни туман аҳолиси учун маиший ўлчов воситаларини давлат қиёсловидан ўтказиш учун шахобчалар сонини кўпайтириш билан боғлиқ янгиликлар ҳақида ахборот берди.
Йиғилиш сўнгида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.