“2016 йил 1-ярим йиллиги учун “Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси”га асосан шу йилнинг 20 май соат 15.00 да Миллий матбуот марказида “Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси билан журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилади.
Унда фаол иштирок этиб, Республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривождантириш ва уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувларни олдини олиш ҳамда уларнинг фаолиятини қўллаб қувватлаш ва корхоналарда сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш соҳасида бажарилаётган ишларнинг кўлами ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишингиз, ҳамда бу жараёнда ўзингизни қизиқтираётган саволларингиз билан қатнашишингиз мумкин.
Ахборот хизмати