Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги 326-сонли “Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг кучга кириши муносабати билан вилоят ҳудудидаги автомобилларга ўрнатилган газ баллонларини синаш шахобчалари вакиллари иштирокида жорий йилнинг 11 май куни “Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази” Давлат корхонаси ҳамда 12 май куни Қарши Давлат Университетида ўқув-семинарлари ўтказилди.

Ушбу семинарларда “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси Қашқадарё минтақавий инспекцияси мутахассислари, Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодимлари, вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган 21 та автомобилларга ўрнатилган газ баллонларни синаш шахобчалари вакиллари ҳамда автомобилларга сиқилган ва суюлтирилган газ қуйиш шахобчалари вакиллари қатнашдилар. Семинар давомида “Қашқадарё стандартлаштириш метрология бошқармаси” ва “Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази” Давлат корхонаси мутахассислари ўз маърузалари билан қатнашчиларга кун тартибидаги масла юзасидан маълумотлар бердилар.

Шунингдек ўқув семинарда автомобилларга ўрнатилган газ баллонларни синаш шахобчалари вакилларига синов лабораторияларини аккредитасияга тайёрлаш ва ўтказиш бўйича тўлиқ маълумотлар берилди.

Ушбу семинардан кўзланган мақсад автомобилларга ўрнатилган газ баллонларини хавфсизлигини таъминлаш ҳамда автомобилларга ўрнатилган газ баллонларини синаш шахобчалари вакилларини масъулиятини янада оширишдир.

Ахборот хизмати