«Ўзстандарт» агентлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланган режага кўра, навбатдаги сайёр қабул учрашуви 12 май куни Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ҳокимлигида бўлиб ўтди.
Унда туман миқёсида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар, кичик бизнес вакиллари ҳамда таъминотчи корхоналарнинг вакиллари қатнашдилар.
Сайёр қабулни Денов тумани ҳокими Баҳром Маматқулов кириш сўзи билан очиб, ҳозирги кунда Республикамизда кичик бизнес вакиллари фаолиятига берилаётган эътибор ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга ошириб келинаётган кенг кўламдаги ишларга тўхталди.
Шундан сўнг учрашув давомида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Матбуот хизмати раҳбари А. Расулов ва “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” Давлат корхонаси бош мутахассиси Ж. Абдуқодировлар сўзга чиқиб йигилиш иштирокчиларига мамлакатимизнинг стандартлаштириш, метролгия ва сертификатлаштириш соҳаларида қабул қилинаётган муҳим қонун ҳужжатлари, ҳамда тадбиркорлик фаолиятининг ривожлантиришда агенгтликнинг тутган ўрни хусусида гапириб бердилар. Шундан сўнг иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавб берилди.
Ахборот хизмати