Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 27 апрелдаги “Текширувдан (қиёслашдан) ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатини тасдиқлаш ҳақида” 232-сон Буйруғи Ўзбекитстон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 4 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами № 2782 (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 йил, 18-сон, 208-модда).

Ҳужжатда Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги Қонунига асосан, текширувдан (қиёслашдан) ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати, уларнинг қиёслашлараро интервали муддати билан келтирилган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг кучга кириш санаси: 10.08.2016 й.   

Ахборот хизмати