«ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН СИНОВ ВА СEРТИФИКАТЛАШТИРИШ МАРКАЗИ» ДК ЛАБОРАТОРИЯСИ

"Ўзстандарт" агентлиги Қорақалпоғистон синов ва сертификатлаштириш маркази» ДК янги замонавий лабораторияси биносини қуриш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 20-21 январ кунлари Қорақалпоғистон Республикасига қилган ташрифида берилган топшириқлари ижроси бўйича дастур доирасида амалга оширилди.

Жами ажратилган маблағ: 3,0 млрд.сўм, шундан:
• Қурилиш-монтаж ишлари учун - 1,9 млрд.сўм
• Жиҳозлаш учун - 1,1 млрд.сўм

Натижада замонавий бино барпо этилиб, унда қуйидаги лабораториялар фаолият олиб бормоқда:
• Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини синаш мажмуаси
• Физик-кимёвий маҳсулотларни синаш лабораторияси
• Электр маҳсулотларни синаш ва қиёслаш лабораторияси
• Босим катталикларни қиёслаш лабораторияси
• Геометрик катталикларни қиёслаш лабораторияси

Синов лабораториясига қўшимча 9 та синов ускунаси харид қилиниб, лабораториянинг аккредитация доираси қўшимча 19 та синов турига кенгайтирилади (шундан 8 таси халқаро).

2018-йилда кимё маҳсулотларини синаш йўналиши бўйича синов лабораторияси халқаро аккредитациядан ўтказилади.