Ҳозирги вақтда Андижон вилоятида автомобилсозлик корхоналари учун 2000 га яқин номдаги маҳсулотлар ишлаб чиқараётган 125 та корхона фаолият юритмоқда.
Ушбу корхоналарнинг аксариятида ишлаб чиқариш синов лабораториялари мавжуд эмас. Аккредитланган синов лабораториялари фақатгина 5 та корхонада мавжуд бўлиб, уларда ўзларининг маҳсулотларини қабул қилиш-топшириш ва даврий синовлар ўтказилади.
Бундан ташқари, ҳудудда автомобиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилаётганда, синовлар Жанубий Корея, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси ва бошқа давлатларнинг синов марказларида валюта маблағлари ҳисобига ўтказилмоқда.
МУАММОНИНГ ЕЧИМИ
" Ўзстандарт" агентлиги Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонасида “Машинасозлик ва электротехника маҳсулотларини сертификатлаш бўйича синов лабораторияси “ ташкил этилди. 2013-2019 йилларда ушбу мақсадлар учун 2,7 млрд сўм маблағ ажратилиб, ундан 1,8 млрд сўм қурилиш монтаж ишлари учун, 892,5 млн сўм жиҳозлаш ишлари учун йўналтирилди.
Синов лабораториясига 35 та замонавий синов ускуналари ва ўлчов воситалари харид қилинди. Тўртта янги замонавий синов ускуналари харид қилиш учун қўшимча 1 млрд 303 млн сўм ажратилди. 
Профил проектор, уч координатли ўлчов машинаси, тебранма зарбали стенд ва тез алангалансиҳ камераси харид қилиш режалаштирилган.
Бугунги кунда синов лабораторияси 27 тур маҳсулотларни синаш бўйич аккредитацияланди ва Андижон вилоятидаги автомобиллар учун бутловчи қисмлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар маҳсулотлари синовларини олиб бориш йўлга қўйилди.
Лабораторияда 639 та синов усуллари бўйича синовлар ўтказиш имконияти яратилди:
• машинасозлик бўйича - 41 турда; 
• электротехника бўйича - 39 турда;
• физик-кимёвий синовлар бўйича- 456 турда;
• физик-механик синовлар бўйича - 103 турда.
2019-йилгача лаборатория халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий, юқори аниқликдаги ускуналар билан жиҳозланиши натижасида 70 та янги синов усули, жумладан 12 таси халқаро стандартлар талаби асосида синовлар ўтказиш имконияти яратилади.
НАТИЖАЛАР
Андижон вилоятида машинасозлик ва электротехника маҳсулотлари синов лабораторияси ташкил этилди, унда 
- маҳсулот намуналарисиновлари натижаларининг аниқлиги ва тўғрилиги;
- маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги ошиши;
- сифатга тааллуқли низоли масалаларнинг ҳал этилиши;
- валюта маблағларининг тежалиши 
- ИСО/МEК 17025 талаблари бўйича халқаро аккредидатсиядан ўтиш;
- Истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ўртасида синовлар ўтказишда дахлсизлик таъминланади.
МАҚСАД
Лойиҳанинг якуний мақсади – замонавий талабларга жавоб берадиган синов лабораториясини ташкил қилиш ҳамда халқаро даражада аккредитациядан ўтиш йўли билан синов лабораторияси томонидан берилган синов баённомаларини халқаро даражада тан олинишига эришишдан иборат.
Манзил – Андижон шаҳри, Бобур шоҳкўчаси, 73-уй, собиқ “Бобур” АЖ ҳудудида