Ўзстандарт” агентлиги раҳбариятининг тасдиқланган режасига кўра шу йилнинг 4 май куни Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида юридик ва жисмоний шахслар билан сайёр қабули ташкил этилди.
Мазкур учрашув Марғилон шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилиб, унда доимгидек тадбиркорлар, ва кичик бизнес вакиллари, ва шаҳардаги бир қанча таъминотчи корхоналарнинг вакиллари қатнашдилар. Йиғилишда “Ўзстандарт” агентлиги Республика синов ва сертификатлаштириш маркази Давлат корхонаси директори Жасур Шукуров иштирок этиб, Стандартлаштириш, маҳсулотларнинг сертификатлаштириш, ва метрология тизимларида олиб борилаётган меъёрий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти хусусида гапириб берди.
Шунингдек йиғилиш қатнашчилари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига етарли жавобларини ҳам олдилар.
Ахборот хизмати