Биз тилга олган ислоҳотлар кўлами мамлакатимизнинг ички сиёсатида юз бераётган янгилинишлар десак тўғрироқ бўлади.
Муҳтарам Президентимизнинг муаллифлиги асосида ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ва унда белгилаб берилган бешта устивор йўналиш нафақат ўзимизда, балки жаҳоннинг нуфузли сиёсатчилари томонидан юксак эътирофга сазовор бўлмоқда.
Айниқса Республикамиз Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги маърузаси кенг жамоатчилик ва дунё сиёсатчилари томонидан юксак баҳоланди.
Агар Президентимизнинг юксак минбардан туриб қилган нутқларига эътибор бериб қарайдиган бўлсак, юртимизда инсон манфаатларига эътибор, одамларнинг эркин ҳаракат қилишини чеклайдиган хорижга чиқиш визалари сингари умрини мутлоқо ўтаб бўлган ўтмиш қолдиқларини бекор қилингани, инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиқиб, шахсни қамоқда сақлаш билан боғлиқ кўплаб ҳолатларнинг қайта кўриб чиқилаётгани, янги эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этилгани, халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликни муваффақиятли ривожланиб бораётгани алоҳида тилга олинди.
Жаҳоннинг энг нуфузли минбари ҳисобланган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессиясида Республикамиз Президентиининг маърузаси айни кунларда юртимизнинг барча вазирлик ва идораларида катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.
“Ўзстандарт” агентлиги ва унинг тизимидаги корхона ва ташкилотларида мазкур маъруза ва унда кўтарилан долзарб вазифалар кенг таҳлил этиб ўрганилмоқда.
Албатта, юртимиз ва унинг эртанги тараққиётини белгилаб берадиган бундай ташаббус ва ғоялар нафақат ўрганишни, балки иш фаолиятимизда изчиллик билан тадбиқ этишни талаб қилади.