Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги “2015 - 2019 йиллар учун иқтисодиёт ва ижтимоий тармоқ соҳаларида энергия ҳажмини қисқартириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисидаги” ПҚ-2343-сонли қарорини бажариш бўйича ишлар доирасида “Ўзстандарт” агентлигининг 27.04.2016 йилдаги ДС-сонли қарорири билан энергия тежамкорлик ва энергия самарадорлик соҳасида Беларусия Республикаси (СТБ) ва Россия Федерациясининг (ГОСТР) бир қатор миллий стандартлари ўрнатилган тартибда рўйхатга олинди.
Ушбу стандартлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, тегишли Ўзбекистоннингдавлат стандартлари тасдиқланишига қадар вақтинча амал қилади (27.04.2016 й. дан 01.01.2017 й. гача).
Стандартларни сотиб олиш бўйича саволлар ва маълумотлар юзасидан “Ўзстандарт” агентлигининг “Ахборот-маълумот маркази” ДК га қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент ш., Фаробий кўч. 333 А, тел: 249-18-66, e-mail: infocenter@standart.uz.
Ахборот хизмати