Бутун жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, бугунги кунда ер юзидаги ҳар тўртинчи аёл ва ҳар олтинчи эркак сифатсиз ёки “қўлбола” пойафзал кийиш оқибатида юзага келадиган касалликлардан азият чекмоқда.
Ҳар йили мактаб ёшидаги болаларнинг 65 фоизи шу сабдан ясситовонлик хасталигига дучор бўлмоқда. Статистикага кўра, икки ёшда 24 фоиз, тўрт ёшда 32 фоиз, олти ёшда эса 40 фоиз болалар контрафакт маҳсулотларнинг ўлжасига айланишмоқда.
Халқимиз болажон халқ. Миллатимизга хос бўлган бундай эзгулик бир неча минг йиллардан буён ўзининг қадрини йўқотмай келаётган бой маънавий бойлигимиз десак хато бўлмайди.
Албатта, боланинг тўғилган кунидан бошлаб унинг ҳам маънан ҳам жисмонан камолга етказиш ҳар бир ота-онадан кучли масъулиятни талаб қилади.
Юқорида келтирган рақамларимизнинг туб замирида ҳам эндигина улғайиш остонасида турган болажонларимизга оёқ кийимларини танлашда ва харид қилишда аччиқ бўлсада таъкидлаш керак ота-оналаримизда бепарволик туйғуси мавжуд.
Шу сабабдан ўсмир ёшидаги фарзандларимиз орасида ясситовнлик касаллиги билан оғриганлар сони кўпайиб бормоқда.
Ҳурматли ота-оналар! “Ўзстандарт” агентлиги сизларни фарзандингизга пойафзал харид қилаётганингизда албатта унинг тегишли сифати ва сертификатини сўрашингизни тавфсия қилади.
Ўшанда сиз жондан азиз фарзандингизга сифати кафолатланган оёқ кийимини совға қилган бўласиз.