Марказ томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни хар томонлама химоя килишга ва ишбилармонлик мухитини сифат жиҳатдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни 6-банди ижросини таъминлаш бўйича келгусида бекор қилиниши режалаштирилган ва эскирган, бозор механизмларини ўрнини эгаллаб олган стандартларни хатлови ўтказилиб, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан вазирликлар, идоралар, корхона ва ташкилотларга хатлов натижалари юборилиб, 306 та стандартлар, вазирлик ва ташкилотлардан йиғилган таклифлар асосида бекор қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 21498 та стандартларининг электрон версиялари бепул фойдаланиш учун Агентлик веб-сайтига жойлаштирилди:
Ўзбекистон Давлат стандартлари (O’z Dst) 1271 та
Давлатлараро стандартлар (ГОСТ) 20227 та
Давлатлараро стандартлар (ГОСТ) кўрсаткичлари (каталоглари)
Ўзбекистон Давлат стандартлари (O’z Dst) кўрсаткичлари (каталоглари)
I-чоракда давлат фонди жорий этилган 138 та (13,4 %) халқаро ИСО стандартлари билан тўлдирилди. Жами 2696 ГОСТ ИСОларни ташкил этади.
Давлатлараро стандартлар (ГОСТ) - 162 таси идоралар билан келишиб жорий этилди.
Жорий йилда хўжалик субъектлари ва корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга тегишли бўлган стандартларни халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш мақсадида 106 та стандартлар ишлаб чиқилиб жорий этилди.