2016 йил 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида «Ўзбекистон корхоналарида сифат менежменти тизимларини жорий этишнинг долзарб масалалари» мавзуидаги Давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг проректорлари Б.К. Ғойибназаров ва Ким Хонг-Гап, кафедра мудирлари ва академия тингловичлари, ҳамда “Ўзстандарт” агентлигининг Бош директори А.Курбанов  ва Агентликнинг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этдилар (Давра суҳбатининг тўлиқ Дастури билан иловада танишишингиз мумкин).

Давра суҳбатини А.Курбанов кириш сўзи билан очиб бериб, маҳсулотларнинг сифатини ошириш ва экспорт салоҳиятини кўтаришда Хукуматимиз томонидан қўйилган вазифалар ва уларни амалга ошириш чоралари тўғрисида қисқача тўхталиб ўтди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида “Ўзстандарт” агентлиги мутахассислари томонидан “Ўзбекистонда сифат миллий инфратузилмаси ва уни ривожлантириш масалалари”, “Корхоналарда менежмент тизимларини жорий этишнинг актуал масалалари”мавзуларида презентация ва маърузалар билан иштирок этдилар.

Ўз навбатида, Академия проректори Ким Хонг-Гап Корея Республикасида маҳсулот сифатини ва рақобатбардошлигини оширишда амалга оширилган ишлар ва Корея тажрибаси ҳақида маълумот берди.

Давра суҳбати давомида Академиянинг кафедра мудирлари ва тингловчилари сертификатлаштириш ва менежмент тизимлари соҳасида қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

Давра суҳбати якунида раҳбарлар томонидан ушбу йўналишдаги ишларни жадаллаштириш ва кенг хамкорликни йўлга қўйиш, маҳсулотларнинг сифатини ошириш ва менежмент тизимларини жорий этиш масалаларини ўқув дастурларига киритиш юзасидан келишиб олинди.

Ахборот хизмати