Республикамизнинг нуфузли Оммавий ахборот воситаларининг ходимлари қатнашган мазкур анжуманда “Мамлакатимизда маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишда миллий лабараториялар томонидан амалга оширилган ўлчаш ва синов натижаларининг чет элларда тан олиниши учун асос яратиш ва мувофиқлигини баҳолаш органларини аккредитациялашнинг долзарблиги” мавзуи юзасида маълумотлар берилди.
Матбуот анжумани аввалида муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 28 апрелдаги “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятини такомилаштириш чора-тадбирлари тўғисидаги қарори соҳанинг эртанги истиқболини белгилашда муҳим омил бўлаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ўтган вақт ичида мазкур қарор асосида агентлик тизимида “Ўзбекаккредитация” давлат корхонасининг ташкил этилгани, бугунги кунда, аккредитация ишлари, мазкур қарор билан ташкил топган халқаро нормаларга мос равишда “Ўзбекистон мувофиқликни баҳолаш идораларини аккредитация қилиш маркази” давлат кохонаси томонидан олиб борилаётгани кўргазмали макълумотлар асосида журналистларга тақдим этилди.
Шунингдек, мазкур қарорга асосан“Ўзстандарт” агентлигининг 2017-2018 йилларда аккредитация бўйича халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши масаласи, ҳамда 2017-2021 йилларда “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги йирик саноат корхоналари таркибидаги синов ва калибрлаш лабораторияларини халқаро даражада аккредитация қилиш масалалари назарда тутилган.
“Ўзбекаккредитация” Давлат корхонасининг фаолият турларига, қуйидагилар киритилган,- сертификатлаштириш идораларини аккредитация қилиш;- синов лабораторияларини аккредитация қилиш; - СМТ сертификатлаштириш идорасини аккредитация қилиш; - ходиларни сертификатлаштириш идораларини аккредитация қилиш; ҳамда юкни ортишдан олдин ва (ёки) юкни тушириш вақтидаги инспекция қилиш органларининг аккредитация қилиш ишлари киритилган.
Юқорида кўрсатилган қарор билан, “Ўзбекаккредитация” Давлат корхонасига
мувофиқликни баҳолаш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;
мувофиқликни баҳолаш органлари метрология хизматларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш;
ҳамда, халқаро ва миллий аккредитация органлари билан фаол ҳамкорлик қилиш вазифалари белгилаб берилган.
Барчамизга яхши маълумки,маҳсулот ва хизматларнинг сифатини аниқлаш, уларни синаш, (баҳолаш) йўли билан мувофиқликни баҳолаш идоралари томонидан амалга оширилади.
Аккредитация қилиш жараёни эса мувофиқликни баҳолаш идоралри томонидан олиб борилаётган синов натижаларини тўғри ва аниқ ўтказилишини таъминлайди.
Аккредитация-бу юридик шахсларнинг муайян фаолият соҳасида мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажаришга ваколатли эканлигини Миллий аккредитация органи томонидан расман тасдиқланади.
Мазкур масала Республикамизда аккредитация фаолияти бир қатор қонун ва қонун ости ҳужжатлари билан тартибга солинган.
Ушбу идорага мувофиқликни баҳолаш органларини ҳалқаро стандартларга мувофиқ аккредитация қилиш, шунингдек, уларни фаолияти устидан инспекция назорати ўтказиш вазифаси юклатилган.
Бугунги кунда республикада 863 та мувофиқликни баҳолаш идоралари фаолият кўрсатади. Шундан 510 синов лабораториялари; - 112 сертификатлаштириш идоралари; - 36 инспекция идоралари; - 28 сифатни бошқари тизимларини сертификатлаштириш идоралари;- 48 метрология хизмати; - 113 калибрлаш лабораториялари; - 6 ходимларни сертфикатлаштириш идорали ва 1 та провайдер хизматларини кўрсатиш идораси аккредитация қилинган.
2017 йилнинг 1-ярим йиллигида мувофиқликни баҳолаш идоралари томонидан 5.6 млрд. сумлик маҳсулот номувофиқ деб топилган.
Лекин шунга қарамай, бозорларимизда номувофиқ ва сифатсиз маҳсулотларга ҳам дуч келмоқдамиз.
Агентлик томонидан олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, юқорида айтилаган номувофиқ маҳсулотлар фақатгина 26 та сертификатлаштириш идоралри томонидан аниқланган. Қолган идоралар фаолиятида номувофиқликлар аниқланмаган, бу ўз навбатида улар томонидан олиб борилган синовлар шубҳа остида қолмоқда.
Бу борада Агентлик томонидан мавжуд сертификатлаштириш идоралари фаолияти ўрганилганда, ушбу идоралар фаолиятида бир қатор камчиликлар аниқланган.
Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида “Ўзбекаккредитация” маркази томонидан 325 та мувофиқликни баҳолаш идораларининг фаолитяи устидан инспекция назорати ўтказилди.
Натижада, белгиланган стандарт талабларини ва мувофиқликни баҳолаш қойдаларини бузгалиги учун 162 та яъани (49.8%)мувофиқликни баҳолаш идорасининг фаолияти вақтинча тўхтатилди, шундан:
(81 та синов лабораториялари, 59 та сертификатлаштириш идоралари, 1 та инспекция идораси, 2 та сифатни бошқари тизимларини сертификатлаштириш идоралари, 7 та метрология хизмати, 4 та ходимларни сертификатлаштириш идорали фаолияти тўхтатилган)
Қўпол камчиликларга йўл қўйганликлари учун 20 та сертификатлаштириш идораси, 6та синов лабораторияси, 3 та сифатни бошқари тизимларини сертификатлаштириш идоралари ва 4 та инспекция идораларининг аккредитация гувоқномалари бекор қилинган.
Шунингдек, 54 мувофиқликни баҳолаш идораларининг аккредитация доиралари қисқартирилган.
Юқорида айтилгандек, аккредитациянинг асосий вазифаларидан бири, бу савдодаги техник тўсиқларни бартараф этишдан иборатдир. Яъни экспортга йўналтирилган мақсулотларни синов натижаларини чет эл давлатларида тан олинишига шароит яратиш.
Шу мақсадда, республикада 7 та синов лабораториялари, шу жумладан:
- 5 та Тошкент шаҳрида озиқ-овқат, электротехника, фармоцевтика, машинасозлик ва енгил саноат маҳсулотларини синаш лабораториялари;
- 1та Қорақолпоғистонда кимё махсулотларини синаш лабораторияси;
- 1 та Андижон вилоятида машинасозлик маҳсулотларини синаш лабораториялари ҳалқаро даражада тан олинган Ҳорижий аккредитация идоралари томонидан аккредитациядан ўтказилди.
Шунингдек, жорий йил якунига қадар Сирдарё, Самарқанд, Сурхандарё ва Наманган вилоятларида синов лабораториялари ҳалқаро аккредитациядан ўтказилиши режалаштирилган.
Бу эса, ўз навбатида маҳаллий махсулотларимизни ташқи бозорга кириб боришида, уларнинг синов натижаларини тан олиш орқали,техник тўсиқларни бартараф этишга шароит яратади.
Бундан ташқари, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан мувофиқликни баҳолаш ишларини ҳалқаро даражада тан олинишини таъминлаш мақсадида 2017-2020 йил даврида агенликнинг бир қатор ҳалқаро ташкилотларга азо масаласида чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Жумладан,:
- BIPM (Bureau Internartional des Poids et Mesures - Ўлчов ва тарозилар бюроси) ягона ўлчов бирлигини таъминлаш соҳасида;
- ILAC (International Laboratory Accreditation Cooperation – Лабораторияларни аккредитация қилиш ҳалқаро ташкилоти) синов лабораторияларни аккредитация қилиш соҳасида;
- IAF (International Accreditation Forum – Аккредитация соҳасидаги қалқаро форум) аккредитация соқасида.
Лекегин, ушбу ташкилотларга азо бўлиш учун бир қатор ишларни амалга оширишимиз лозим, жумладан:
- иқтисодиёи тармоқларидаги ўлчаш ва синаш лабораторияларни замонавий ускуналар билан қайта жихозлаш;
- миллий эталонларни солиштириш;
- миллий лаборатоияларимизни ҳалқаро даражада таққосолов синовларида иштирокини таъминлаш;
- ушбу ҳақаро ташкилотларнинг тартиб ва қойдаларини республикада жорий этиш;
- ва ушбу ташкилотлар томонидан миллий тизимларимизни баҳолатиш ишлари бажаришимиз керак.
Ушбу ишларнинг амалга ошириш, миллий сифат инфратузилмамизни талаб даражага олиб чиқиш билан, мувофиқликни баҳолаш ишларини ҳалқаро даражада тан олинишга замин ҳозирлайди.