2016 йил 26 – 28 апрелга қадар Москва шаҳрида техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология бўйича Федерал агентлик базасида (Росстандарт) стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгашнинг стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида ахборот технологияларни қўллаш бўйича Ишчи гуруҳнинг 34-кенгаши ва стандартлаштириш бўйича Илмий-техник комиссиянинг 51 кенгаши бўлиб ўтди.
Ахборот учун: Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаши, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумати Раҳбарлари томонидан имзоланган “Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида келишилган сиёсатни ўтказиш тўғрисида келишув” асосида 1992 йил 13 мартда ташкил этилган. Келишув МДҲ давлат-қатнашчиларининг стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология бўйича миллий органлар ресурслари ва имкониятларини бирлаштириш, шунингдек фаолиятнинг шу соҳаларида ягона техник сиёсатни ўтказишга йўл қўйди.
Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитлаш бўйича миллий орган “Ўзстандарт” агентлиги вакиллари билан бир қаторда, йиғилишнинг ишида қуйидаги МДҲ давлат-қатнашчилари миллий органларининг вакиллари қатнашдилар: Беларусия Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Кирғизистон Республикаси, Молдова Республикаси, Россия Федерацияси, ҳамда МГС стандартлари бўйича Бюро вакиллари.
Экспертларга муҳокамага чиқарилган саволлар ичида:
- 2016-2018 йилларга давлатлараро стандартлаштириш бўйича Дастурни амалга ошириш жараёнида (ПМС 2016-2018);
- Давлатлараро стандартларга МГС муаллифлик ҳуқуқини ўрнатадиган Келишув лойиҳаси тўғрисида;
- Давлатлараро стандартлаштириш бўйича ишларни такомиллаштириш тўғрисида;
- Стандартлаштириш бўйича давлатлараро техник қўмиталар фаолиятини тартибга солиш бўйича ишларни олиб бориш тўғрисида;
- Давлатлараро стандартлаштириш бўйича ишлар доирасида ахборот технологиялари ривожланишини йўл харитаси қоидаларини амалга ошириш тўғрисида;
ва бошқалар.
Саволларни муҳокама қилиш натижалари бўйича, миллий органлар раҳбарлари даражасида саволларни муҳокама қилиш учун навбатдаги бўлиб ўтадиган МГС 49-кенгашининг кун тартибига киритиш учун тегишли таклифлар ва тавсиялар қабул қилинди.
Йиғилиш баённомалари билан МГС нинг расмий сайтида танишиб чиқиш мумкин. (www.easc.org.by)
Ахборот хизмати