Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 8 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган устувор вазифаларга мувофиқ хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, улардаги юқори малакали мутахассислар билан тажриба алмашиш борасида самарали ишлар йўлга қўйилмоқда.
Академиянинг М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети билан бошлаган таълим соҳасидаги ҳамкорлиги бунга яққол мисолдир. Фармонда кўрсатилган вазифалардан келиб чиқиб, академиянинг магистратурасига қабул қилиш жараёнини сифатли ташкил этиш ва кадрларни саралаб олишнинг янги механизмини яратиш мақсадида ушбу университет профессори, психология фанлари доктори Тоҳир Бозоров иштирокида назарий ва амалий мулоқотлар, учрашувлар ўтказилди.
Академия кенгаши аъзолари, вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, етакчи ўқув муассасалари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган давра суҳбатида мамлакатимизда илм-фан, таълим тизими сифатини яхшилаш, олий ўқув муассаларида ўқув жараёнини талаб даражасида ташкил этиш мақсадида барча қулайликларни яратиш ҳамда хориж давлатлари етакчи илмий-таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда асосий омиллардан экани таъкидланди.
Т.Бозоров бошқарув психологияси соҳасининг етук вакилларидан. Муаллифнинг «Персонални бошқариш» китоби соҳа мутахассислари томонидан юқори баҳоланган. У «Кадрларни аттестациядан ўтказиш учун ижтимоий психологик тавсифнома тузиш усуллари», «Бошқарув психологияси. Назария ва амалиёт», «Ривожланаётган ташкилотларда кадрларни бошқариш» каби китоблар ва юздан ортиқ илмий ишлар муаллифи.
Т.Бозоров М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали раҳбари ўринбосари, Россия психологлари жамияти президиуми аъзоси ҳамдир.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш