Энергетика тизимининг ишончли фаолият кўрсатиши ҳудудлар инфратузилмасини тубдан яхшилаш, янги тармоқлар ташкил этиш, ишлаб чиқариш жараёнларининг узлуксиз ва барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Мамлакатимизда модернизация ва реконструкция ишлари амалга оширилиб, замонавий, тежамкор технологиялар жорий этилаётгани энергетика тизими ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Буни “Навоий иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Корхонанинг эски энергоқурилмалари ўрнини ихчам ва тежамкор замонавий технологияларга асосланган буғ-газ қурилмалари эгаллади.
– Буғ-газ станцияси барпо этилиши вилоятдаги иқтисодиёт тармоқларининг жадал ривожланишида муҳим омил бўлаётир, – дейди “Навоий иссиқлик электр станцияси” АЖ буғ-газ қурилмаси цехи етакчи муҳандис-технологи А.Мусаев. – Хусусан, электр станциясида 2009-2012 йилларда қуввати 478 мегаватт бўлган замонавий буғ-газ қурилмаси лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди. Эски станцияда 1 кВт.соат электр энергия ишлаб чиқариш учун ўртача 360-400 грамм шартли ёқилғи сарфланган бўлса, замонавий буғ-газ қурилмасида бу кўрсаткич 220-235 граммни ташкил этмоқда. Бунинг натижасида йилига 500 миллион метр куб табиий газ ёқилғиси иқтисод қилинмоқда.
2 мингга яқин ишчи меҳнат қилаётган корхонада қувватларни реконструкция қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир. Станциянинг ҳар бири 210 мегаватт қувватли 11- ва 12-энергоблокларининг айланма сув совутиш тизимидаги муаммолар бартараф этилди. Бу йилига бир неча миллион кВт.соат қўшимча электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради.
Корхонада айни пайтда 450 мегаватт қувватдаги янги станция барпо этиш ишлари авжида. Умумий қиймати 547 миллион доллар бўлган бу лойиҳа фойдали иш коэффиценти ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг юқорилиги билан ажралиб туради. Шартли ёқилғи сарфи 236 граммни ташкил этиб, йилига 530 миллион метр куб табиий газни иқтисод қилиш имконини беради.
Замонавий энергетика технологияларига асосланган янги қурилмани ўзлаштириш ва унинг барқарор ишлашини таъминлашда ёш мутахассисларнинг ўрни катта. Бинобарин, ушбу корхонада ҳам ёш мутахассислар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Жумладан, Япониянинг “Mitsubishi” компанияси ўқув марказлари ва энергетика машинасозлиги корхоналари билан ўзаро тажриба алмашиш, малака ошириш йўлга қўйилган. Бундан ташқари, корхонада иссиқлик электр станциялари учун мутахассис тайёрлайдиган ўқув маркази ташкил этилмоқда. Бу ерда йил давомида 75 мутахассис тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш режалаштирилган.
Корхона нафақат электр энергияси таъминоти, балки, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига иссиқлик энергияси ҳам етказиб берувчи асосий манбадир.
Айни пайтда барқарор ишлаётган 478 мегаватт қувватли буғ-газ қурилмасида соатига 40 гигакалория иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. 450 мегаватт қувватли замонавий иккинчи буғ-газ қурилмаси эса соатига 200 гигакалория иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга. Бу станциянинг ўз ресурсларини ўтаб бўлган иссиқлик қувватларини тиклаш, шунингдек, вилоятда иссиқлик энергиясига бўлган эҳтиёжни тўла қондиради.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш