“Ўзстандарт” агентлиги “Ахборот маълумот маркази” нинг фаолияти хусусида.
Ҳозирда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ҳамда жаҳоннинг кўплаб давлатларига “Made in Uzbekistan” муҳри билан экспорт қилинаётган ҳар бир маҳсулотимизнинг сифат жиҳатдан ҳалқаро стандарт талабларига жавоб бериши уларнинг жаҳон бозорига тез кириб бориши ва рақобатбардошлилигини таъминлашга асос бўлмоқда. Бу эса мамлакатимизда жаҳон андозалари асосида маҳсулот ишлаб чиқараётган тадбиркорларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани, уларга кенг имконият ва имтиёзлар берилаётганидан далолатдир.
1) ”Стандартлаштириш тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан норматив ҳужжатсиз маҳсулот ишлаб чиқариш таъқиқланади.
Албатта, стандартнинг белгиланган талаблари бўйича ишлаб чиқариладиган ҳар бир маҳсулотлар ўз-ўзидан сифатли бўлади.
Бугунги кунга келиб, Республикамизда электр техника жиҳозлари бўйича фаолият юритаётган корхона ва тадбиркорларимиз сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни жадал суратларда олиб боришмоқда. Бундан фақат фахирлансак арзиди.
Ушбу фаолият бўйича амалдаги 400 дан ортиқ норматив ҳужжатларидан фойдаланилмоқда.
Белгиланган меъёр талаблари бузилмайди ва сифатли маҳсулотларни ишлаб чикаришга замин яратади.
Бироқ, айрим холларда чет элдан келтирилган сифатсиз маҳсулотларни бозор расталарида учратиб коламиз. Бу ҳолатда меъёр талаблари бузилаётганига дуч келамиз. Масалан электр узаткич, электр чойнакларни сифатсизлари учраб турибди.
2) Стандарт бу - кўпчилик манфаатдор томонларнинг ўзаро келишуви асосида ишлаб чиқилган меъёрий талаблар белгиланган, тан олинган идора томонидан тасдиқланган ҳужжат.
3) Стандартнинг турлари 4 хил тоифадан иборат.
1. Халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар (ГОСТ 20939-та);
2. Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари (O’z Dst 4284-та);
3. Ташкилотнинг стандартлари (Ts 6992-та);
4. Хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари (ГОСТ Р, DIN,ASTM, GMW ва бошқалар. 13451 та.
Узстандарт агентлиги давлат фондида 33507 дан ортик амалдаги стандартлар мавжуд.
Шунингдек, амалдаги 3000 дан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари (O’z Dst) ва давлатлараро стандартларни (ГОСТ) ҳалқаро стандартлар (ИСО) билан уйғунлаштиришга эришилди, бу эскирган синов усуллари ўрнига ҳозирги кун талабига жавоб берадиган синов усуллари жорий этилади. Бу эса ўз навбатида маҳсулотни ички ва ташқи бозор учун рақобатбардошлигини ошишига олиб келади.
Тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида давлат фондидаги мавжуд бўлган амалдаги 20 мингдан ортиқ стандартлар агентликнинг www.standart.uz расмий веб сайтига фойдаланиш учун жойлаштирилди. Бунинг натижасида эса тадбиркорларга вақт ва маблағни тежаб, бепул фойдаланиш имкониятини беради.
Ҳар ойда фонддаги мавжуд стандартлар таҳлил қилиниб, таҳлиллар натижасига кўра 50 тадан (бугунги кун холати бўйича 391 та жорий этилди) ИСО стандартлари жорий қилиниб маҳсулотларни сифати даражасини кўтариш орқали ташқи бозорга ҳеч қандай тўсиқларсиз кириб боришга, шунингдек, Республикамизда амалдаги халқаро стандартларнинг фонди ошиб, босқичма-босқич янги стандартлар билан фойдаланиш учун тадбиркор ва ташкилотларга кенг имкониятлар яратилмоқда.
Ҳозирги кунда тадбиркор ва корхоналар томонидан ишлаб чиқилган давлат стандартлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва ишлаб чиқиш жараёнида уларни халқаро стандарт талаблари билан уйғунлашган холда қабул қилиниши тизими қатъий йўлга қўйилди. Натижада, барча ишлаб чиқарилаётган давлат стандартлари эндиликда халқаро стандартлар билан уйғунлашган холда қабул қилинмоқда, бу эса ўз навбатида маҳсулотни ички ва ташқи бозор учун рақобатбардошлигини ошишига олиб келади.
Марказ тадбиркор ва корхоналарга стандартларни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўказиш, маҳсулот каталог вароғларини ишлаб чиқиш, стандартлар билан таъминлаш, актуаллаштириш хизматларини амалга оширади.
Бугунги кунда марказда келиб тушган мурожаатларни кутиб ўтириб ишлаш эмас, аксинча, ходимлар тадбиркорларга телефон ва электрон тизим орқали алоқага чиқиб, керак бўлса, корхонага бориб хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилди.