Бўка туманида сайёр қабул.

 

“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланган режа-дастурига асосан, навбатдаги сайёр қабул Тошкент вилоятининг Бўка туманида ташкил этилди.

Мазкур учрашувга тумандаги жисмоний ва юридик шахслар таклиф этилди. Сайёр қабул тадбирида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Матбуот котиби А.Расулов, Республика синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги Маҳсулотни экспортга кўмаклашиш бюросининг раҳбари Н.Ўрозқулов, Тошкент вилояти Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Б. Исроилов ва Бекобод Синов ва сертификатлаштириш маркази директори Ж. Ғаниевлар иштирок  этдилар.

Сайёр қабул учрашувида Республикамиз Президентининг агентлик тизимига берётган эътибори ва шу йилнинг 28 апрелдаги “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилаётган қарорнинг мазмун-моҳияти хусусида  ҳам маълумотлар  берилди.

Шундан сўнг тадбиркорлар билан савол-жавоб тарзда ташкил этилган мулоқотлар жараёнида маҳсулотларни экспорт қилишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ва бу йўналишдаги меъёрий ҳужжат талаблари ҳақида ҳам батавфсил маълумотлар берилди.

Тадбир сўнгида Бюро томонидан тарқатма материаллари ҳам берилди.

Келгусида бундай сайёр учрашувлар бошқа туманларда ҳам давом эттирилади.