“Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси қошида янги сертификатлаштириш идораси ўз фаолиятини бошлади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 24-сонли Раёсат мажлисида белгиланган топшириқларнинг ижросини ўз вақтида таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайликлар яратиш ва корхона томонидан кўрсатилаётган хизмат турларини кенгайтириш мақсадида Тошкент вилояти, Зангиота тумани “Эшон-Гузар” қўрғони, ҚЎТ-14 км кўчаси манзили бўйича жойлашган “Арқ-Булоқ” божхона терминалида “Республика ССМ” ДК нинг “Ark-Buloq” маҳсулотларни сертификатлаштириш идораси ташкил этилди.
“Ark-Buloq” маҳсулотларни сертификатлаштириш идораси Ўзбекистон Республикаси Миллий Аккредитация тизимида “O’z DSt ISO/IEC 17065:2015” стандарти талабларига мувофиқ рўйхатдан ўтди ва “Ўзбекаккредитация” давлат корхонаси томонидан UZ.AMT.06.MAI.371 сонли аккредитация гувохномаси расмийлаштирилди.
Ташкил этилган идоранинг фаолияти ва сертификатлаштириш тартиботлари тўғрисида тарқатма материаллар ва буклетлар тайёрланиб шу орқали тадбиркорлик субъектларига тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш каби тадбирлар амалга оширилди.