Стандарт ва сифат уйғунлиги.
“Ўзстандарт” агентлиги жорий йилнинг 1 ярим йиллигида Республикамиз корхоналарида ИСО 22000 стандартини мамлакатимизнинг 95 та корхонасига жорий этиш мўлжалланган.
Мазкур йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида “Ўзвинсаноат холдинг” (22 та), “Ўзбекозиқовқатхолдинг” (11 та), “Ўзпахтаёғ” АЖ (7 та) билан ISО 22000 стандартини жами 40 та корхонада 2017-2018 йилларда жорий қилиш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, амалий натижаларга эришилди.
Тасдиқланган тармоқ жадвалларига асосан 2017 йилнинг 6 ойида ISО 22000 стандартини жорий этиш режаси 6 тани ташкил этиб, амалда 11 та (183%) экспортёр ва экспорт салоҳиятига эга бўлган корхоналарда жорий этилди.
“Ўзпахтаёғ” АЖ да жорий йилнинг 6 ойида 6 та корхона режага киритилган, амалда 5 та (АО "Урганч ёғ-мой", АО "Асака ёғ-мой", АО "Андижон ёғ-мой", АО "Каттақўрғон ёғ-мой", АО "Фарғона ёғ-мой") корхона сертификатлаштирилди ва “Янгийўл ёғ-мой” АЖда ИСО 22000 стандартини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.