“Ўзбекистон – Туркия” икки томонлама хамкорликни самарали босқичлари
Шу йилнинг 21-23 август кунлари “Ўзстандарт” агентлигига Туркиянинг TUBITAK UME ва бошқа давлат ташкилотлари вакилларидан иборат бўлган делегация ташриф буюрди.
Делегация вакилларидан:
доктор Мустафа Четиндош – UME директори;
Сулейман Яшар – UME директори ўринбосари;
Онер Баран – Саноат ва технологиялари вазирининг ўринбосари;
Айдин Асландаг – Истанбул савдо-саноат палатаси бошқаруви Кенгаши аъзоси;
доктор Акиф Акгюль – Машинасозлик ва кимё саноати ташкилоти Бош директори ўринбосари.
Икки кунлик ташриф доирасида “Ўзстандарт” агентлиги ва Туркиянинг TUBITAK UME ўртасида икки томонлама хамкорликни янада ривожлантириш бўйича бир қатор манфаатли хужжатлар имзоланди.
Унга кўра,
a. Томонлар ўртасида метрология ва, техник регламент ва стандартлар ишлаб чиқиш каби метрология билан боғлиқ фаолият соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш;
b. Томонлар ўртасидаги муносабатларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ҳамда метрология соҳасида Томонларнинг илмий техник билим алмашиш ва илмий техник потенциалини кенгайтириш учун асос таъминлаш;
с. физик катталиклар миллий ва ишчи эталонларни ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва солиштириш ҳамда миллий эталонларни ишчи ҳолатда сақлаб туришга қаратилган тадқиқот натижаларидан биргаликда фойдаланиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
d. метрология соҳасидаги меъёрий ҳужжатларни ва бошқа тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва чоп этишда ахборот алмашиш;
e. метрология ва метрология билан боғлиқ соҳаларда конференция, семинарлар ҳамда ўқув курслари ва тренинглар ташкил қилишда ҳамкорлик қилиш;
f. метрология соҳасидаги меъёрий ҳужжатларни уйғунлаштиришга, мувофиқликни баҳолаш бўйича қабул қилинган стандарт ва процедураларга, аккредитатлаш бўйича тайёрлов чора-тадбирларга, шунингдек метрология соҳасида миллий инфратузилмани ривожлантиришга ўзаро кўмаклашишга оид ахборот ва тажриба алмашиш;
g. метрология соҳасида илмий ходимларнинг тажриба алмашиш масалаларига кўмаклашишни ривожлантиришга келишиб олинди.
Сафар якунида Туркиянинг TUBITAK UME ва бошқа давлат ташкилотлари вакиллари “Ўзстандарт” агентлигига мехмондорчилик юзасидан ўз миннатдорчилигини билдирди.