Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг "Медиа-холл"ида “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танлови ғолиблари ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Турли вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, адабиёт, маданият ва санъат намояндалари, маънавият тарғиботчилари, журналистлар йиғилган тадбирда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Л.Тангриев ва бошқалар буюк ва бебаҳо неъмат – мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти ортиб бораётгани, халқимизнинг манфаатлари, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Маданият вазирлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Бадиий академия, “Тасвирий ойина” уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, Электрон ОАВ миллий ассоциацияси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танлови ҳам бунинг мисолидир. Йигирма йиллик тарихга эга кўрик-танлов бу йил “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган эзгу ғоя асосида ташкил этилди.
Танловга адабиёт, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, тасвирий санъат, фотография, дизайн, кино йўналишлари бўйича қарийб 500 ижодкордан 5 мингга яқин иш келиб тушган. Тақдим этилган асарларда истиқлол ғоялари, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг маъно-мазмунини кенг акс эттириш, қўлга киритилган ютуқларимизнинг асосий омили ва мезони сифатида биринчи навбатда халқимизнинг фидокорона меҳнати, одамларимиз, авваламбор, ёшларимизнинг дунёқараши, сиёсий онги ва тафаккури ўзгариб, фуқаролик позицияси тобора кучайиб бораётганини ҳаётий далил ва мисоллар орқали талқин этишга алоҳида эътибор қаратилган.
Тантанали маросимда турли йўналишлар бўйича 25 ғолиб ва совриндорга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш