Мажлис ишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи савдо, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, Экология ва табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасидан ҳамда Оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф этилди.
Ҳайъат мажлисини «Ўзстандарт» агентлиги Бош директори А.Каримов бошқарди. Йиғилишда муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган «Ўзстандарт» агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорининг ижроси ва ҳукумат томонидан берилган топшириқларнинг бажарилиши каби масалалар муҳокама этилди.
Мажлис иши танқидий-таҳлилий руҳда ўтди. Унда таъкидланганидек, мазкур Қарорда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзстандарт" агентлиги тизимидаги ташкилот ва корхоналарининг 2017 йилнинг 1-ярим йиллигида молиявий фаолиятида ижобий натижаларга эришилгани маълумот учун қабул қилинди.
Таҳлил натижаларига асосан, бажарилган ишлар ва хизматларнинг ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 130,4% ни ташкил қилиб, рентабеллик даражаси 11,5 фоизга эришилгани маълум бўлди.
Агентлик тизимидаги лабораторияларни замонавий ускуналар ва ўлчов воситалари билан таъминлаш мақсадида 6,1 млрд. сўмга 228 та жиҳозлар харид қилинди.
Шунингдек ҳисобот даврида 1172 стандарт ва уларга тегишли тартибда ўзгартиришлар киритилиб давлат рўйхатига олинди.
Давлат фонди 12 166 та янги стандартлар билан бойитилди.Мазкур стандартлардан тадбиркорларнинг фойдаланишлари ҳисобга олиниб “Ўзстандарт” агентлигининг расмий веб-сайтида 264 та қабул қилинган халқаро стандартлар жойлаштирилди.
264 та ҳалқаро стандартлар қабул қилиниб меъёрий ҳужжатлар давлат фондида ҳалқаро талаблар билан уйғунлаштирилган стандартлар улуши
12,7 % дан 13,8 % гача ўсди.
61 106 та мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди (шундан тан олиш йўли билан - 1 107 та, серияли ишлаб чиқаришга - 4 336 та).
Жорий йилнинг 1-ярим йили давомида 1 252 та (537 та экспортёр) корхоналарда сифат менеджменти тизимлари жорий қилиниб, ҳалқаро стандартларга мувофиқ сифат менеджменти жорий этилган корхоналар сони 5 433 тага етказилди.
Тадбиркорлик субъектларига бевосита жойларда хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида:
янги 38 та мувофиқликни баҳолаш идоралари аккредитация қилинди;
фаолият юритаётган 28 та мувофиқликни баҳолаш идораси аккредитация доиралари кенгайтирилди.
Шу билан бирга фаолият юритаётган сертификатлаштириш идоралари ва синов лабораторияларининг 325 тасида режага асосан инспекция назоратлари ўтказилиб, бунинг натижасида, 162 та мувофиқликни баҳолаш органининг аккредитация тўғрисидаги гувоҳномасининг амал қилиши тасдиқланди.
Мажлис сўнггида тегишли тавфсиялар ишлаб чиқилиб қарор қабул қилинди.